Қорақалпоғистонда болалар «Hot Lunch»дан заҳарланган бўлиши мумкин
Нукус шаҳрида икки нафар бола «Hot Lunch»дан заҳарлангани, болаларнинг бири вафот этгани ва яна оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани ҳақида, Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, ЎзА хабар берди.
«Бир нафар боланинг аҳволи оғир бўлганлиги сабабли вафот этган, яна бир нафарининг эса касалхонади. Аммо уларни айнан ‘Hot Lunch’дан заҳарланган деб айтишга эрта», — дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тиббий текширув олиб борилмоқда. Экспертиза хулосасига кўра, ҳолатга аниқлик киритилади.
Ижтимоий тармқоларда Нукусда икки нафар бола «Hot Lunch» тезпишар угра (лапша)сидан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.