Россия ва Хитой Ўзбекистоннинг 2022 йилда асосий савдо ҳамкори бўлди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилда 18,6 фоизга ўсиб, 50 миллиард долларни ташкил этган: 19,3 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинган, 30,7 миллиард долларлик товарлар импорт қилинган.

Статистика агентлигининг маълум қилишича, республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия (9,2 миллиард доллар) ва Хитой (8,9 миллиард доллар) етакчига айланган. Умуман олганда Россия ва Хитойнинг Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2022 йилда 36,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2021 йил якунлари бўйича 35,6 фоиз, 2020 йил якунлари бўйича эса 33,2 фоиз бўлган.

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга давлатлар рўйхати қуйидагича:

  • Россия — 9,2 миллиард доллар;
  • Хитой — 8,9 миллиард доллар;
  • Қозоғистон — 4,6 миллиард доллар;
  • Туркия — 3,2 миллиард доллар;
  • Жанубий Корея — 2,3 миллиард доллар;
  • Қирғизистон — 1,2 миллиард доллар;
  • Германия — 1,1 миллиард доллар;
  • Туркманистон — 926 миллион доллар;
  • Афғонистон — 759 миллион доллар.

Республика ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми 2022 йил февраль ойида қайд этилиб, 5,2 миллиард долларни ташкил этди. Ташқи савдо айланмаси бўйича 2022 йилда Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан фаол савдо баланси кузатилган. Экспорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (8,4 фоиз), саноат товарлари (23 фоиз) ҳамда олтин (21,3 фоиз) ни ташкил этган. Ўзбекистон 2022 йил давомида 4,1 миллиард долларлик олтин экспорт қилган.

Маълумот ўрнида, Марказий банкга кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 35,7 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон 2022 йил давомида хорижий давлатларга 911 миллион долларлик газ (ўсиш 25,9 фоиз) экспорт қилган, 76,8 миллион долларлик электр энергияси (экспорт 30,2 фоизга камайган) сотган. Шунингдек, 168,1 миллион долларлик (2,1 бараварга ўсиш) нефть маҳсулотлари сотилган.

Мавзуга дори: Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми камайди

Ўзбекистон 2022 йилда 282 миллион долларлик газ импорт қилган, 122 миллион долларлик электр энергияси сотиб олган.

Расмий статистикага кўра, кўриб чиқилаётган даврда Ўзбекистондан четга тамаки ва тамаки маҳсулотлари экспорти 3,7 бараварга ошиб, 66,7 миллион долларни ташкил этган. Шунингдек, 356 миллион долларлик автомобиль экспорт қилинган. Автомобиль экспорти 2021 йилган нисбатан 6,1 фоизга камайган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023