Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди

Россиядан Қозоғистон, Грузия, Ўзбекистон, Арманистон ва Қирғизистонга пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилда рекорд даражада кўпайган. «РБК»нинг маълум қилишича, Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллаган. 2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 14,5 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон Марказий банки эълон қилган маълумотларда кўра, 2022 йилда хориждан 16,9 миллиард долларлик пул ўтказмалари амалга оширилгани ҳақида маълум қилинган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 2,1 баробарга ўсган.

Фото: Bugun.uz

Қозоғистон Миллий банки эълон қилган маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан Қозоғистонга қарийб 775,4 миллион доллар жўнатилган. Бу 2021 йилда ушбу мамлакатга юборилган пул ўтказмалари ҳажмидан 6,8 баробар кўпдир. Шунингдек, 2022 йилда Россиядан Грузияга тахминан 2 миллиард доллар жўнатилган. Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2022 йилдан олдинги йилларга қараганда беш бараварга ошган.

Мутахассисларнинг фикрича, пул ўтказмалари ўсишининг асосий сабабларидан бири Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда Россияда сафарбарлик эълон қилиниши бўлган. Шунингдек, санкциялар туфайли Россияда мавжуд бўлмаган айрим товарларни хорижда сотиб олиш хизматининг оммалашиб бораётгани ҳам пул ўтказмаларининг ошишига сабаб бўлаётгани маълум қилинган.

Халқаро пул ўтказмаларининг кескин ўсишига Россия рублининг долларга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамлангани, шунингдек, Россияда валютага нисбатан чекловлар жорий этилиши ҳам ўз таъсирини ўтказган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023