Тошкентда бир кунга ижарага олинган автомобилнинг эҳтиёт қисмлари ечиб олиб кетилди
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, 19 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга автомашиналарни ижарага бериш шохобчаси раҳбари мурожаат қилиб, бир кун аввал 20 ёшли йигит Gentra автомашинасини 19 январь куни соат 22:30 да қайтариш шарти билан ижарага олиб, қайтариб бермаганлигини маълум қилган.
Машинанинг жойлашуви GPS мосламаси орқали аниқланиб, унинг ҳолати кўздан кечирилганда, автомашинадан антирадар, видеорегистратор, барча ғилдираклари ва ўриндиқлари, рул, ёритиш чироқлари ва яна бир қатор эҳтиёт қисмлари ечиб олиб кетилганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.