Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри «Ислом ҳамкорлик ташкилоти» томонидан «2023 йил туризм шаҳри» деб эълон қилинди. «Ислом ҳамкорлик ташкилоти» томонидан берилган ушбу эътирофни нишонлаш мақсадида Шанлиурфа бир қанча тадбирларга мезбонлик қилади, жумладан, Халқаро Ҳалол кўргазмаси, Ислом олами олимлари симпозиуми ва Ислом дунёсини бирлаштирган саёҳат китоблари симпозиуми ўтказилади.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати

Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Шанлиурфа очиқ осмон остидаги музей ҳисобланиб, тарихий, диний ва археологик кашфиётлар макони саналади. Шаҳар 12 минг йиллик тарихга эга. Турли динлар, маданиятлар ва цивилизацияларнинг изларини ўзида мужассам этган «биринчи ва энг қадий».

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, UNESCO’нинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган Гўбеклитепе, неолит даврига оид «Тош тепалар» ҳудуди, бундан ташқари тарихий «Ҳарран» гумбазли уйлари, Ҳалфети сокин шаҳри, Баликлигўл (Балиқли кўл) ва Айн Зелиҳа (Зелиҳанинг кўзи) каби диққатга сазовор жойлари Шанлиурфада жойлашган.

Тарихий Шанлиурфада Туркиянинг энг катта музей мажмуаси жойлашган. У ерда эса дунёдаги энг йирик неолит коллекцияси — Ахиллей ва Амазонлар ҳаётини акс эттирувчи ажойиб Рим вилласи мозаикаси жойлашган. Шанлиурфа Баликлигўл бозорлари, диний ва маданий мажмуа сифатида ҳам эътиборни тортади.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати

Афсонага кўра, Иброҳим пайғамбар шоҳ Намруд ва унинг бутпарастлари билан қаттиқ курашда Намруд томонидан оловга ташланган. Бироқ, Иброҳим пайғамбар оловга тушганда, аланга ўрнида тиниқ кўл пайдо бўлган ва ёнаётган ўтин балиққа айланган. Баликлигўл айнан ўша кўл эканлигига ишонилади. Иброҳимга ишонган ва шоҳ Намруднинг қизи бўлган Зелиҳа ҳам ўзини оловга ташлайди ва Айн Зелиҳа (Зелиҳанинг Кўзи) у йиқилган Баликлигўлнинг ёнида ҳосил бўлади.

Бундан ташқари, Ҳалфети шаҳри гўзал манзаралари ва рўйхатга олинган қора атиргулнинг ватани сифатида сайёҳларнинг эътиборини ўзига тортади. Маълумот учун, қора атиргул ноёб ранги ва ҳидини тупроқдан олади. Шанлиурфанинг унумдор Ҳарран текислигида гумбазли уйлар, дунёдаги биринчи университет ва Онадўлидаги энг қадимги масжидлардан бири жойлашган. Ҳарран масжиди (744–750) ислом меъморчилигининг бир қисми сифатида Онадўлида қурилган энг қадимги масжиддир.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023