Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади
Андижон вилояти Андижон шаҳридаги 4 қаватли уйда жойлашган хонадонларнинг бирида 30 январь куни газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, чақнаш оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Воқеа жойига зудлик билан фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва 1 та ёнғин-қутқарув экипажи, Прокуратура, ИИБ, ССБ ва «Ҳудудгазтаъминоти» ходимлари чиқишган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Нукусдаги портлаш қурбонлари сони 5 нафарга етди
Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.