АҚШ элчихонаси Истанбул марказидаги терактлар хавфидан огоҳлантирди

АҚШ ҳукумати Европада Қуръонни ёқиш билан содир бўлган воқеалардан кейин ўз фуқароларини Истанбулдаги черковлар, синагогалар, дипломатик миссиялар ва ғарб давлатлари фуқаролари ташриф буюрадиган бошқа жойларда террорчилик ҳужумлари уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда мамлакатнинг Анқарадаги элчихонаси хабарида келтирилган.

Огоҳлантириш айниқса, Истанбулнинг Беёғлу, Галати, Таксим ва Истиқлол туманларига тааллуқли. Улар фуқароларни огоҳ бўлишга, одамлар тўпланадиган жойлардан қочишга ва эътироб тортмасликка чақиради.

«Террорчилар Ғарб аҳолиси тез-тез ташриф буюрадиган диний муассаса ёки жойларга огоҳлантиришсиз ҳужум уюштириши мумкин», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш жараёни бошланишига тўсқинлик қилганди. Бунгача Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон икки мамлакатнинг ҳарбий блокка қўшилишини қўллаб-қувватлай олмаслигини, чунки бу ҳолда ташкилот «террорчилар ўчоғига» айланишини айтганди. Бундан ташқари, Туркия президенти Стокгольм ва Хельсинкидан Курдистон ишчилар партиясининг 33 нафар вакилини экстрадиция қилишни талаб қилгани, аммо рад жавобини олганини айтган. Туркия НАТОга ультиматум қўйган.

Қуръони Каримни ёқиб юборган швед сиёсатчиси Рамус Паладун туфайли Швециянинг Туркия билан ўзаро муносабатлари кескин ёмонлашган. Хусусан, Швеция мудофаа вазири Пол Жонсоннинг Туркияга ташрифи ҳам бекор қилинди. Ташриф давомида Туркия Швециянинг НАТОга аъзолик миссиясини қўллаб-қувватлашини ва шу каби бошқа музокараларни ўтказиши режалаштирилганди. Ташриф бекор бўлгани сабаб Швециянинг НАТОга аъзолик миссияси ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Расмус Палудан 28 январь куни Копенгагендаги масжид олдида ҳам муқаддас китобни ёқиб юборди. Маълумотларга кўра, Палуданнинг акцияси жума намозидан кейин маҳаллий масжид қаршисида содир бўлган. Ҳимоя каскасини кийиб олган сиёсатчи полиция ҳимоясида бўлган. Стокгольмда бўлгани каби Копенгагенда ҳам ушбу акция маҳаллий ҳукумат билан келишилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023