АҚШ генерали қўл остидагиларни Хитой билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди

NBC News’нинг хабар беришича, АҚШ ҳаво кучлари қўмондонлиги раҳбари генерал Майк Минихан Хитой ва АҚШ ўртасидаги уруш 2025 йилда бошланишини тахмин қилмоқда. Генаралнинг сўзларига кўра, Хитой ва АҚШ ўртасида Тайван учун уруш 2025 йилда бошланиши мумкин.

«Умид қиламанки, мен хато қиляпман. Бироқ, сезги аъзоларим менга 2025 йилда жанг қилишим кераклигини айтмоқда»,— дейди генерал.

Майк Миниханнинг таъкидлашича, 2024 йилда АҚШда ҳам, Тайванда ҳам президентлик сайловлари ўтказилиши сабабли Хитой ҳукумати бундан фойдаланиб, Тайванни эгаллашга ҳаракат қилиши мумкин. Қайд этилишича, қўмондон зобитларга 28 февралгача Хитой билан жангга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча муҳим воқеалар ҳақида ҳисобот беришни буюрган. Шунингдек, у офицерларга март ойигача шахсий ишларини кўриб чиқиш ва ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишни топширган.

Мавзуга доир: Си Цзиньпин Хитой Тайванга нисбатан куч ишлатиш ҳуқуқидан ҳеч қачон воз кечмаслигини маълум қилди

АҚШ қўмондонлиги, генералнинг буйруқлари 2022 йилдаёқ «бўлажак тўқнашувга тўсқинлик қилиш муваффақиятсизликка учраган ҳолда» тайёрланиш учун қилинган саъй-ҳаракатларга асосланган.

Шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Майк Миниханнинг изоҳлари Қўшма Штатларнинг Хитойга нисбатан нуқтаи назарини акс эттирмаслигини ҳамда Пентагон Ҳинд-Тинч океани минтақасида тинчлик сиёсатини давом эттиришини маълум қилди. Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Хитой Тайванга ҳужум уюштирадиган бўлса, Қўшма Штатлар оролни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023