Истиқболли лойиҳалар агентлиги Марказий банк раисининг крипто-активлар ҳақидаги фикрларига раддия берди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Марказий банк крипто-активлар инвестициясига нисбатан салбий муносабатда эканини айтган банк раиси Мамаризо Нурмуродовга раддия берди.

Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Марказий банк биносида банкибошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтганди. Унда Марказий банк раиси крипто-активлар масаласига бутун дунё каби жуда консерватив ёндашишини айган. «Биз криптовалютани қиммат актив деб ҳисобламаймиз ва унга муносабатимиз салбий», — деган у.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Мамаризо Нурмуродов томонидан тақдим этилган маълумотларнинг эскиргани ҳамда ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Хусусан, Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада фаолиятни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

«Яъни Марказий банк крипто-активлар айланмаси соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланмайди, шу сабабли унинг вакиллари Марказий банк томонидан тартибга солинмаган соҳага оид баёнотлар беришга ҳақли эмас», — дейилади раддияда.

Қайд этилишича, Марказий банк раҳбари ўз нутқида маҳаллий аҳолининг крипто-активларни сотиб олишда бевосита иштирок эта олмаслиги ҳақида гапирганида эскирган ва ишончсиз маълумотларни келтирган. Хусусан, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 6 декабрдаги 172-сон буйруғи билан крипто-биржаларни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, крипто-биржаларда савдони амалга ошириш қоидалари тасдиқланган. Мазкур қоидаларда Ўзбекистон резидентлари крипто-биржаларда фақат крипто-активлар ва токенларни сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эгалиги назарда тутилган.

Шунингдек, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сон буйруғи билан Крипто-биржаларда савдони амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилиб, унда Ўзбекистон резидентларига крипто-биржаларда крипто-активлар ва миллий валютадаги токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини амалга ошириш ҳуқуқи, ҳамда Ўзбекистон резидентлари бўлмаган шахслар билан фақат крипто-активлар ва чет эл валютасига токенларни сотиш бўйича операциялар ҳуқуқи тақдим этилган.

Кейинчалик юқоридаги қоидалар ўз кучини йўқотган деб топилган ва унинг ўрнига Крипто-биржада крипто-активлар савдосини амалга ошириш қоидалари қабул қилинган, мазкур қоидаларнинг 5-бандига кўра Ўзбекистон резидентлари крипто-биржалар электрон платформаларда миллий валютада крипто-активлар савдосининг барча турларини, шу жумладан, тўғридан-тўғри савдо қилиш майдончасида крипто-активларни сотиш ва сотиб олиш бўйича операцияларни амалга ошириш, Ўзбекистоннинг резидентлари бўлмаган шахслар билан фақат крипто-активларни чет эл валютасига сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

«Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги юқоридагиларни инобатга олиб, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, давлат органлари вакилларига ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмасликни тавсия қилади. Агентлик крипто-активлар муомаласи соҳаси ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги сабабли ҳамда нотўғри талқинларга йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасига доир маълумотлар юзасидан белгиланган тартибда бевосита агентлик билан боғланишни сўрайди», — дея таъкидланади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш тартиби белгилангани, мамлакатда крипто-биржаларнинг блокланганига изоҳ берилгани, жисмоний шахсларга криптовалюта майнинги тақиқлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда криптоактивлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими жорий этилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023