Жонсон Украинада уруш бошланишидан олдин Путин билан нима ҳақда гаплашганини маълум қилди

Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон Украинада ҳарбий операция бошлангунга қадар Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашгани маълум бўлди. Собиқ бош вазирга кўра, у Россия президентини жанговар ҳаракатларни бошлашга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирган, бунга жавобан Россия томонидан таҳдид эшитган.

Фото: Reuters

Суҳбат Жонсоннинг 1 февраль куни Киевга амалга оширган ташрифидан кўп ўтмай содир бўлган. Собиқ бош вазир суҳбат тафсилотларини 30 январь куни кечаси BBC’да эфирга чиқадиган Putin vs the West ҳужжатли фильмида ошкор этган. Bloomberg, Sky News ва бошқа ОАВлар унинг сўзларини келтирмоқда.

Жонсон Путинга Украинада жанговар ҳаракатларни бошлаш ҳалокатли оқибатларга олиб келишини, Ғарб давлатлари Москвага қарши қаттиқ санкциялар жорий этиб, Украинани қўллаб-қувватлашини айтган. Бу Россия чегараларида «НАТО камайишини эмас, балки кўпайишини» англатади.

Томонлар Киевнинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш эҳтимоллиги мавзусини бошлаганида Жонсоннинг сўзларига кўра, Путин шундай деган: «Борис, Украина яқин орада НАТОга қўшилмаслигини айтяпсиз. Айнан қанча муддат ҳақида гап кетяпти?». Бунга жавобан Жонсон бу «яқин келажакда» содир бўлмаслигини ва бу ҳақда Россия томони билишини айтган.

«Шу пайт Путин менга таҳдид қилиб, ‘Борис, сенга оғриқ етказишни хоҳламайман, аммо ракеталар билан буни бир дақиқада амалга ошириш мумкинʼ, мазмунида гапирди», — дейди Жонсон. Британия собиқ бош вазирига кўра, шу билан бирга Путин «жуда хотиржам гапирган» ва ўз баёноти билан у «Жонсонни музокараларга киришишга ундашга уринган» бўлиши мумкин.

Россия томони 2022 йил 2 февраль куни Путин ва Жонсоннинг телефон орқали мулоқоти ҳақида эълон қилган. Кремль матбуот хизматига кўра, улар «Украина ичидаги инқироз контекстида жуда батафсил фикр алмашган» ва Россия учун хавфсизлик кафолатларини таъминлаш билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган.

Ўз навбатида Британия бош вазирининг офиси ҳам телефон суҳбатига оид ҳисоботни эълон қилган. Унда айтилишича, Украинада жанговар ҳаракатларнинг бошланиши «фожиавий якун топади». Шунингдек, Жонсон «Европадаги барча демократик давлатлар НАТОга аъзоликка даъвогарлик қила олишини» ва «бу Украинага ҳам тааллуқли эканини» маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган. «Украина бугун буни қонуний мустаҳкамлаш учун ариза топширмоқда. Бутун жамиятимизни ҳимоя қилишга мос келадиган тартиб билан. Тезлаштирилган ҳолда. Биз бунинг амалга ошишини биламиз. Финляндия ва Швеция бу йил аъзолик ҳаракати режасисиз иттифоққа қўшила бошлаганини кўрдик», — деганди Зеленский.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023