Нукусда газ портлаган уй вайроналари остидан 5 ёшли қизча ва бир кишининг жасади топилди — видео

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлагани хабар қилинганди. Фақулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасида қўшимча маълумот берди. Воқеа юзасидан Тезкор штаб тузилиб, бахтсиз ходиса содир бўлган уйда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Жумладан, ушбу уйда яшовчи фуқаролар хатловдан ўтказилиб, ўпирилган том ва пол қисмлари тагида фуқаролар бор-йўқлигига аниқлик киритиш бўйича чоралар кўрилган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ турли даражадаги жароҳатлар билан қутқарувчилар томонидан чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.

Шунингдек, бино конструкциялари орасидан қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш жараёнида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.

«Айни вақтда бинонинг конструкцияларини тозалаш ишлари давом этдирилмоқда. Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, мазкур уйда яшаб келаётган қолган фуқаролар эвакуация қилиниб, вактинчалик уй-жой ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши оқибатида портлаш содир бўлганди. Бунинг оқибатида хонадон эгасининг бутун тана юзаси 3-4-даражали, 40-45 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалига ётқизилган. Шунингдек, 2022 йилнинг 6 декабрь куни соат 11:30 да Фарғона шаҳридаги 41-мактаб ва 63-боғчанинг умумий иситиш козонхонаси портлаганди. Бухоро вилоятида газ портлаши оқибатида иккинчи синф ўқувчиси вафот этгани, Сурхондарёда ҳам газ баллонидан газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш содир бўлгани хабар қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023