Ўзбекистонга нам ва илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутиляпти
Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Қайд этилишичад, 31 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.
1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади. Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), 1-2 февралда кучли бўлади. 31 январь ва 1-2 февраль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. 1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари 1 даража совуқ — 4 даража илиқни, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.
Эртага, 31 январь куни Тошкент шаҳрида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади. 1-2 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари 2-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ҳудудига 9 январь куни Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши натижасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27 даражагача совиб кетди. Шундан кейин аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил муддати узайтирилди шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.
Ўзбекистон ҳудудига 9 январь куни Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши натижасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27 даражагача совиб кетди. Аномал совуқ пайтида ҳам электр энергиясида чекловлар киритилди, Энергетика вазирлиги аномал совуқ туфайли саноат корхоналарига газ етказиб беришни камайтирди, совуқ Тошкентдаги автобуслар фаолиятига таъсир кўрсатди. 15 январдан Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизидан илиқ ҳаво кириб келишни бошлади.
Аввалроқ 23-27 январь кунлари республиканинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши ва бунинг натижасида ҳаво ҳарорати жойларда кечаси -5…-18 даража совуши прогноз қилинганди. Шу боисдан аномал совуқ сабаб тузилган штаблар фаолияти кучайтирилган ҳолда давом эттирилиши белгиланган.