Ўзбекистонга телефон импортини камайди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилда хориждан қиймати 199 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2,9 миллион дона мобил телефон импорт қилинган. Маълумотда Ўзбекистонга телефон импорти 2021 йилга нисбатан 73,8 минг донага камайгани айтилмоқда.
Ўзбекистон 2022 йил давомида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Хитой – 2,2 миллион дона;
- БАА – 247,5 минг дона;
- Ветнам – 217,9 минг дона;
- Ҳиндистон – 185,5 минг дона.
Шу билан бирга, Ўзбекистон бўйлаб мобил телефон ускуналарининг нархлари 2022 йил давомида 7,7 фоизга ошган.
Маъулмот ўрнида Ўзбекистонда аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг 98 фоизи мобил алоқа билан қамраб олинган.
Аввалроқ Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтиргани, Россия ва Хитой Ўзбекистоннинг 2022 йилда асосий савдо ҳамкорига айлангани, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етгани ҳақида хабар берилганди.