Парламент комиссияси HRW’нинг Нукус воқеалари ҳақидаги ҳисоботига муносабат билдирди

Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси Human Rights Watch ташкилотининг 2022 йилги ҳисоботи бўйича муносабат билдирди.

Ҳисоботда келтирилишича, халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот 2022 йилги ҳисоботида 1−2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган намойишларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари намойишчиларни тарқатиш мақсадида ҳаддан ташқари куч ишлатгани оқибатида кўплаб фуқаролар оғир тан жароҳати олгани ва баъзилари вафот этгани айтилган. Шунингдек, намойишларда 500 дан ортиқ шахс ҳибсга олиниб, бу ахборот тайёрланаётганда уларнинг қанчаси ҳибсда сақланаётгани номаълум экани таъкидлаб ўтилган.

Комиссиянинг бу ҳисоботга жавобан билдиришича, 2022 йилнинг 12 декабрь куни Бош прокуратурага сўров юборилган, масалага ойдинлик киритилган ва ўша пайтда мазкур иш юзасидан 39 нафар шахс қамоқда сақланаётгани жамоатчиликка маълум қилинган.

«Намойишларни бостириш ва қамоқда сақлаш вақтида қўлга олинганларга нисбатан қийноқ ҳолатларининг қўлланилгани масаласи комиссия аъзолари томонидан ўрганилган. Шунга кўра, ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар ва маъмурий жавобгарликка тортилган ва қўйиб юборилганлар билан ўтказилган учрашувлар таҳлилига кўра, руҳий ва жисмоний қийноқ ҳолатлари хусусида бирор бир маълумот аниқланмаган», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Даулетмурат Тажимуратов билан ўтказилган учрашувлар натижасида у сақлаш жойи ва шароити, қийноқ ҳамда руҳий босимлар бўлмаганини маълум қилганди. Лекин суд жараёнида у айнан ушлаш вақтида унга тан жароҳат етказилганини билдириб ўтган. Кейинроқ суд жараёнида у «Қўлларимизни гўшт майдалагичдан ўтказишди. Бир неча бор ҳушимдан кетказишди», деган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари қийноқ, зўравонлик ёки бошқа шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи ҳолатлар ҳеч кимга нисбатан қўлланилиши мумкин эмаслиги қайд этилган Конституцияга риоя қилмаган.

Human Rights Watch ташкилотининг 2022 йилги ҳисоботида Қорақалпоғистонда содир бўлган намойишлар бўйича мустақил ўрганиш ишларини олиб бораётган комиссия таркиби уни ҳақиқатан ҳам мустақил деб тан олинишига имкон бермаслиги қайд этилган. Лекин бу фикр асослантирилиб берилмаган. «Ушбу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотнинг айнан қайси комиссия аъзоларига нисбатан ишончсиз кайфиятда экани очиқланмаган», — дейилади муносабатда.

Комиссия, шу ўринда, аъзолар қадр-қиммати камситилишига ва ҳурматсизлантирилишига олиб келувчи хулоса умумеътироф этилган халқаро нормаларга зид экани ва комиссиянинг якуний хулосаси ҳали эълон қилинмаганини келтириб ўтган.

«Демак, хулоса чиқаришга ҳали эрта», — дейди комиссия.

Авалроқ Human Rights Watch Ўзбекистонни Нукус воқеаларида бўлгани каби ўлим ва оғир жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида оломонни назорат қилиш учун шовқин ва тутун чиқарувчи гранаталар қўлланиш тартибини зудлик билан қайта кўриб чиқишга ва уларни ИИО ходимлари жиҳозлари қаторидан четлаштиришга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукус воқеалари иштирокчиларига нисбатан айблов хулосаси эълон қилинганди. Айбланаётганлар ичида Нукус олимпия заҳиралари коллежи собиқ директори ҳам борлиги хабар қилинган. Шунингдек, суд қилинаётганлар орасида ИИБ бўлим бошлиғи ҳам бўлганлиги маълум бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023