Собиқ Меҳнат вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева ҳам «Компромат иши» доирасида ҳибсга олингани маълум бўлди

Собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева «Компромат иши» доирасида ҳибсга олинган. Бу ҳақда иш тафсилотларидан хабардор манбаларига таяниб, Kun.uz нашри хабар берди.

Фото: АОКА

Қайд этилишича, Мавжуда Мирзаева айни пайтда ДХХ тергов ҳибсхонасида тергов қилинмоқда. Унга нисбатан 10 кунлик ҳибс бўйича суд санкцияси ҳам бор. Мирзаева ДХХ ҳибсхонасида қолаётгани ҳақидаги маълумотни унинг қизи Зарина Мирзаева ҳам тасдиқлаган. У икки кундан буён онаси билан кўриша олмаган.

«Уйда ёлғизман, икки киши турардик. Онамнинг ҳозирги аҳволидан қаттиқ хавотирдаман. Нега бизга – яқинларига иш бўйича бирор маълумот беришмаяпти. Эшитишимча, ўн кун тергов бўлар экан», – деган у.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни Human.uz сайтининг директори Хуршид Далиев, бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва таҳририятнинг бошқа ходимлари офисидан олиб кетилганлиги ҳақида таҳририят расмий Telegram-канали хабар эълон қилинди.Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигиҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Рақамли технологиялар вазирлигига тегишли сўров юборганини маълум қилганди.

Bugun.uz’нинг бир-биридан мустақил уч манбасига таяниб, Хуршид Далиев ва Муслим Мирзажонов «бир гуруҳ шахслар томонидан ўта йирик миқдорда товламачилик содир этганлик» билан боғлиқ жиноят иши доирасида гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берганди.

Кейинроқ ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани ва сайт масъулларидан ташқари давлат ташкилотларида ишловчи бошқа шахслар ҳам процессуал тартибда ушлангани айтилди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Human.uz интернет нашри журналистларининг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятдан хавотирдалигини билдирган.

Давлат хавфсизлик хизмати қўлга олинган Human.uz нашри раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди. Эълон қилинган маълумотларга кўра, фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. (Далиев Хуршид — таҳр.) ва бошқалар Kompromatuzb Telegram-канали ҳамда бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли қўлган олинган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023