14:49 | 30.01.23 407

Washington Post АҚШ Abrams танкларини Украинага қачон етказиб беришини аниқлади

Танклар АҚШ ҳарбий захиралари ҳисобидан ажратилмайди, балки Украина хавфсизлигини таъминлаш ташаббуси доирасида харид қилинади

АҚШ президенти Жо Байден Украинага жўнатилиши айтилган 31 та Abrams M1A2 танклари камида 2023 йил охирларида Киевга етказиб берилади. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Фото: Global Look Press

Мақолада келтирилишича, танклар АҚШ ҳарбий захиралари ҳисобидан ажратилмайди, балки Украина хавфсизлигини таъминлаш ташаббуси доирасида харид қилинади.

«Улар Украина учун кучсизлантирилган уранли зирҳсиз ҳолатда махсус йиғилади ва жорий йил охири ёки кейинги йилда етказиб берилади», — дейилади хабарда.

АҚШ Украинага 31 та Abrams танкларини етказиб беради. Бу ҳақда мамлакат президенти Жо Байден расман маълум қилган. Байденнинг сўзларига кўра, ушбу танклар Украина Қуролли Кучларига «очиқ майдонда яхшироқ манёвр қилишига» ёрдам беради. АҚШ президенти, шунингдек, Германияга Киев учун Leopard танкларини беришга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг таъкидлашича, бу яна бир бор Украина иттифоқчиларининг бирдамлигини ҳамда Россиянинг уларни бўлиб юборишга бўлган уриниши фойдасиз эканини кўрсатган.

Шунингдек, Украинанинг Франциядаги элчиси Вадим Омельченко BFM TV телеканалига берган интервьюсида кўплаб Ғарб даавлатлари Киевга 300 дан ортиқ танк беришга рози бўлганини маълум қилганди. «Бугун кўплаб давлатлар Украинага 321 та оғир танкни етказиб беришга рози эканини расман тасдиқлади. Етказиб бериш муддатига келадиган бўлсак, ҳар бир ҳолатда алоҳида. Айрим давлатлар техник хизмат кўрсатишни амалга ошириши керак, бошқалар логистика масаласини ҳал этмоқда, яна бир қисми бошқа моделлар келишини кутяпти», — деган элчи.

Украина президенти Владимир Зеленский олдинроқ Sky News’га берган интервьюсида агарда АҚШ ваъда қилган Abrams танклари августда етиб келадиган бўлса, «бу жуда кечлигини» айтганди. Шу билан бирга Зеленский АҚШ ҳамда Европа давлатлари танклари айнан қачон етиб келиши билмаслигини таъкидлаганди.

Маълумот учун, декабрь ойининг ўзида Оқ уй томонидан Украинага 275 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ноябрь ойида Жо Байден Конгрессдан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 37,7 миллиард доллар сўраган. Ноябрь ойида шунингдек, 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ҳарбий ёрдам таркибидан Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Stinger ракеталари, шунингдек, Hawk мудофаа тизимлари учун ракеталар ўрин олган.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 88
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 453
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 202
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1192
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 442
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 243