«Эрондаги ҳарбий объектларига уюштирилган ҳужум ‘Моссад’ операцияси ҳисобланади» — WSJ

Эрондаги мудофаа корхоналарига дронлар томонидан уюштирилган ҳужум «Моссад»нинг операцияси ҳисобланади. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларнинг сўзларига кўра, операция ташкилотчилари ўз мақсадига эришган, чунки дронлар Эрон марказидаги Исфаҳон шаҳрида жойлашган «Мудофаа вазирлигининг қуроллар ишлаб чиқариш бўйича илғор объектига» зарба берган.

Шунингдек, турли тўртта тумандаги бинолар аниқ зарбалар билан ишғол этилган. Сунъий йўлдошдан олинган суратлардан кўриш мумкинки, объектлардан бирининг том қисмига бир оз шикаст етган, аммо нашр суҳбатдошлари барибир «Моссад»нинг операциясини муваффақиятли ҳисоблаган.

Газетанинг аниқлашича, Эрондаги ҳужум уюштирилган Мудофаа вазирлиги объектлари бир-бирига яқин масофада жойлашган бўлиб, улар Эрон космик тадқиқотлар марказига тегишли ҳисобланади. Мазкур марказ баллистик ракеталарни яратиш дастури билан шуғуллангани учун АҚШ унга санкция қўллаганди.

Исроиллик таҳлилчи Ронен Соломоннинг айтишича, Космик тадқиқотлар марказида Материаллар ва энергия институти жойлашган бўлиб, у учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаларини яратиш билан шуғулланади.

29 январга ўтар кечаси Эроннинг Исфаҳон шаҳридаги мамлакат Мудофаа вазирлигига тегишли заводларнинг бирида портлаш содир бўлди. Эрон Ҳарбий идораси ишлаб чиқариш мажмуасига мини-дронлар томонидан уюштирилган «омадсиз ҳужум» ҳақида маълум қилди. Дронлардан бири ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари орқали уриб туширилган, яна иккитас «мудофаа тузоғига тушиб қолиб, портлаб кетган». Эрон Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида заводга ҳужум қилган дронлар кимга тегишли эканига аниқлик киритмаган. Вазирликка кўра, ҳеч ким жабр кўрмаган, цехлардан бирининг том қисмига шикаст етган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023