Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 30 январдаги қарори билан Тошкент шаҳри собиқ ҳокими ва халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда МСК қарорида келтирилган.

Қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ваколатлари муддатидан олдин тугатилгани, шунингдек, унинг Сенат аъзоси сифатидаги ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги ёзма аризасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шаҳар кенгаши депутатлиги ваколати муддатидан олдин тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди. Собиқ ҳокимнинг ўзи депутатлик ваколатларини топшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2020 йил январь ойида 48-сайлов округидан ЎзЛиДеП партиясидан дастлаб Кенгаш депутати, сўнгра беш йиллик муддатга сенатор этиб сайланган эди. Унинг ваколат муддати 2025 йилнинг январигача.

Маълумот учун, сенатор ва Кенгаш депутати тегишли ҳудудда Сенат ва Кенгашнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Депутатни дахлсизликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала шаҳар прокурори ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари кенгаши томонидан 10 кун муддатда ҳал қилинади. Сенаторни дахлсизликдан маҳрум қилиш учун эса Ўзбекистон бош прокурорининг тақдимномаси талаб этилади. Бош прокурорнинг сенаторни жиноий жавобгарликка тортиш, қамоққа олиш, қамоққа олиш ёки суд тартибида қўлланилган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномаси Сенат томонидан ўз мажлисида, Сенат мажлислари оралиғида эса унинг кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда ҳокимнинг истеъфога чиқишини маълум қилган эди«Қиш мавсумига лозим тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳри ҳокими Ортиқхўжаевни кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон ‘сводка’ билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун уни ишдан олдим», — деган давлат раҳбари. Президент Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортишни топширган.

Шу куни собиқ ҳоким ва унинг оиласи Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Туркиянинг Истанбул шаҳрига кечикиб учган HY-271 рейси бўйича рўйхатдан ўтгани маълум бўлганди. Парвоз 16 январь куни соат 07:40 да амалга оширилиши керак эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистондан учиб кетмоқчи бўлган Жаҳонгир Ортиқхўжаевни тўхтатиб қолгани айтилди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023