Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади

Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича 2022 йил натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 180 та давлат орасида Ўзбекистон 31 балл билан 126-ўринни эгаллаган. Мамлакат балларини 3 тага ошириб, ўрнини 14 поғонага яхшилашга (2021 йилда 140 ўрин) муваффақ бўлган.

«Коррупцияни қабул қилиш индекси 1995 йилдан буён эълон қилиниб келинадиган давлат тизимида коррупцияни қабул қилиниш даражасини акс этувчи ҳамда экспертлар ва ишбилармонлар сўрови асосида шаклланувчи 13 та манбадан ташкил топган ҳар йиллик индекс ҳисобланади. Ўзбекистон мазкур манбаларнинг 7 таси бўйича баҳоланади», дейилади агентлик хабарида.

Бунда 0 балл — коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл — энг паст шкала ҳисобланади.

Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги 6 йил давомида ўсиш суратларини қайд этаётган (2017 йилда 22 баллдан 2022 йилда 31 баллгача) давлат сифатида Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасининг аксилкоррупция ислоҳотларини тизимли равишда амалга ошираётган давлатлар қаторида қайд этилган.

Аввалроқ Антикоррупция агентлиги ҳокимликлар тадбиркорларнинг машиналардан фойдаланаётганига муносабат билдиргани, Ўзбекистон ССВ тизимида 2023 йил «Коррупцияга қарши кураш йили» деб эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2022 йилда коррупция ҳақида хабар берган қанча одам мукофотлангани маълум қилинган эди. Унга кўра, Бош прокуратура томонидан 2022 йилда жами 68 нафар шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлиги ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашганлиги сабабли рағбатлантирилган. Шунидан, 68 нафар шахснинг 22 нафарига пул мукофоти, 42 нафарига ташаккурномалар ва 4 нафарига эса эсдалик совғалар топширилган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023