Ўзбекистон—Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркацияси муҳокама қилинди

Душанбе шаҳрида 23-30 январь кунлари Тожикистон—Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳукумат портали хабар берди.

Қайд этилишича, йиғилишда Ўзбекистон—Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, шунингдек, демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёни муҳокама қилинган.

Музокаралар доирасида икки мамлакат давлат чегараларининг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилган. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланган.

Таъкидланишича, навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида чегара бўйича протокол имзолангани хабар берилганди. Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган иккита қишлоқ расмий равишда Қозоғистонга ўтгани маълум қилинган. 2022 йилнинг ноябрида эса Тошкент шаҳрида 14-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон—Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг 100-мажлиси бўлиб ўтганди. Унда томонлар қўшма демаркация комиссияси фаолияти тўғрисидаги якуний баённомани ҳам имзолаган эди.

Декабрь ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳларнинг учрашуви якунланганди. Томонлар Ўзбекистон—Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишларни тартибга солувчи ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаган. Учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунлари бўйича протокол имзоланган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023