Ўзбекистонда метан «заправка»ларнинг фаолияти қайта тикланмоқда
Ўзбекистонда 30 январдан бошлаб айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Метан «заправка»лар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради, газ босими меъёрига келишига қараб (тахминан 2−3 кунда) Ўзбекистондаги барча шaхобчалар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ сабаб билан метан «заправка»лар фаолияти вақтинча чекланганди. Аввалроқ, «Ўзбекнефтгаз» Россиянинг «Газпром», «Татнефть», «ОРСКНЕФТЕОРГСИНТЕЗ» компаниялари билан 50 минг тонна АИ-80 бензини импорти бўйича шартнома тузгани ҳақида хабар берилганди.