Ўзбекистонда янги ўқув йилидан мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология, тарбия фанлари ўтилмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Вазирликнинг қайд этишича, ушбу хабарлар 2020 йил карантин даврида чиққан эски маълумотлар бўлиб, бу чоралар пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларининг олдини олиш мақсадида жорий этилган.

«Айни дамда ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз эканини маълум қиламиз ҳамда ҳақиқатга зид бўлган ёлғон ахборот тарқатмасликни сўраб қоламиз», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги пандемия даврида ўқув йилининг И ва ИИ чоракларида юқорида санаб ўтилган фанларни вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилганди. Ўша ўқув йилининг ИИИ чорагиданоқ эпидемиологик вазият барқарорлашгани, деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, 5,6 миллион нафар (90 фоиз) ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олаётганли ҳамда кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиниб, ушбу фанлар яна давом эттирила бошлаган.

Аввалроқ Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжанинг Халқаро пресс-клуб кўрсатувида мактаб дастуридаги физика ва кимё фанлари соатларини қисқартириш ҳақидаги таклифи кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Кейинроқ Шерзод Қудратхўжа ҳолатга муносабат билдириб, унинг фикрлари нотўғри талқин қилинаётганини маълум қилган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023