Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди

Ўзбекистоннинг United Cement Group компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, айни дамда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган нодавлат компаниялар ичида B+ энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу қарорни қабул қилишда агентлик мутахассислари United Cement Group компаниясининг Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг тез ўсиб бораётган бозорларида етакчилар қаторида эканлиги, ишни олиб бориш тизими муваффақиятли тарзда йўлга қўйилгани, юқори бўлмаган қарздорлик юки ва UCG’нинг барқарор молиявий ҳолатини инобатга олган.

Шунингдек, бунда асосий омиллар вазифасини ҳолдинг ташкил этилган пайтиданоқ PWC ёрдамида молиявий аудит ўтказиб келгани ҳамда сўнгги вақтларда амалга оширилган бир нечта молиявий ўзгартиришлар бажарган.

Маълумот учун, корхоналар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистондаги қурилиш майдонларида асосий лойиҳалар учун фойдаланиб келинмоқда. UCG корхоналари тизимида 7500 дан ортиқ ходим фаолият кўрсатмоқда. Корхоналарда 18 хил маркадан ортиқ цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, уларнинг ичида, ҳаттоки сульфатга бардошли, тампонажли, кўча ва қўшимчаларсиз цемент турлари бор бўлиб, улар уюм шаклида, 50 килолик қопларда ҳамда 1 тонналик юмшоқ контейнерларда сотувга чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, корхоналарда цементдан ташқари қурилиш учун шағал ва қум, темирбетон плиталар, товар бетон, шифер, кальцийли сўндирилмаган қурилиш оҳаги ва оловга бардошли ғиштлар ҳам ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш қуввати доим назоратда бўлади ва шу орқали электр энергияси сарфини пасайтиришга ҳаракат қилинади.

Республика цемент корхоналарнинг куввати  23 миллион тоннага тенг бўлишига қарамай, 2022 йилда мамлакатда цементга бўлган эҳтиёж 16 миллион тоннани ташкил этди. 2023 йил цемент корхоналарининг кўпайиши ва мавжудларининг ишлаб чиқариш ҳажми ортиши кутилаётганига қарамай, мамлакатда цементга бўлган эҳтиёж 5 фоиз-10 фоизга пасайиши тахмин қилинмоқда. UCG директорлар кенгаши аъзоси, цемент ишлаб чиқариш бўйича дунёга машҳур мутахассис Андреас Керннинг фикрига кўра, қийинчиликларга қарамай, компания бозордаги 35 фоизлик улушини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

United Cement Group тизимидаги корхоналарда ўтказиладиган модернизация ва янги линияларнинг ишга туширилиши компаниянинг 2023 йилда йиллик ишлаб чиқариш қувватини 10 миллион тонна цементгача етказади.

«Халқаро кредит рейтинги ташкилотидан бу эътирофга эришиш, бу нафақат бизнинг гуруҳ, балки бутун Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиёти сари тўғри стратегия танлаб, олдинга одимлаётганидан далолатдир. United Cement Group компаниясининг режаларида стратегиямизни амалга ошириш орқали нафақат инвесторларга балки Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам фойда келтириш кўзда тутилган», —  дейди Андреас Керн.

Standard & Poor’s — халқаро, миллий ва корпоратив молиявий бозорларни таҳлил қилиш бўйича етакчи ҳисобланган учта халқаро рейтинг агентлигининг бири ҳисобланади. S&P кредит рейтинги, қарздорлик мажбуриятлари асосида ўз таҳлилларини олиб боради ва компаниялар, мамлакатлар учун обрўли ҳамда ишончли ҳисобланади. Улар баҳо бераётган компанияларга автоматик тарзда амалда фаолият кўрсатаётган ва потенциал инвесторлар ҳамда ҳамкорлар олдида «яшил чироқ» ёнади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023