Шавкат Мирзиёев қарори билан қатор вазирликлар раҳбарияти таркибида тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Президентининг қарори билан ҳукумат таркибидаги вазирликлар раҳбарларига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

  • Комилжон Каримов — олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Шахлохон Турдикулова — олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Сарвархон Бузрукхонов — олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Олимжон Тўйчиев — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига;
  • Мажит Каримов — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  • Усмон Шарифхожаев — мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Темуржон Комилов — мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Дилшод Кенжаев — мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Узокбой Бегимкулов — мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Алишер Уббиев — мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шунингдек, мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Баходиржон Онорбоев, бошқа ўринбосар Нодир Муслитдинов, халқ таълими вазирининг ўринбосарлари — Иброҳим Жўраев, Нодир Муслитдинов ва Вохобжон Ражапов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимларидан озод этилди.

Маданият ва туризм вазирлиги

  • Баходир Ахмедов — маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Муроджон Маджидов — маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Фирдавс Абдухаликов — Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига;
  • Рустамбек Курбанов — Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосарлари — Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев ва Ботиржон Шахриёров, шунингдек, маданият вазирининг ўринбосари Умиджон Қўқонбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимларидан озод этилди.

Транспорт вазирлиги

  • Абдурахман Абдувалиев — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига;
  • Тоҳир Назаров — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори лавозимига;
  • Дониёр Ахмедов — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига;
  • Фахриддин Салихов — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Рақамли технологиялар вазирлиги

  • Олег Пекось — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Жамол Махсудов — рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Рустам Каримжонов — рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал — халқ таълими вазирининг ўринбосари эди);
  • Шухрат Кадиров — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;
  • Аъзам Абдуллаев — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг икки ўринбосари — Дониёр Рустамов ва Жамшид Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимларидан озод этилди.

Тоғ-кон ва геология вазирлиги

  • Омонулло Насритдинхожаев — Тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Аъзам Кадирхожаев — Тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Азизхўжа Қобилов — Тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди (аввал — Президент Администрацияси масъул ходими эди).

Шамсиддин Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

  • Дурдона Раҳимова — ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Шаҳрилло Махмудов — ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Мурад Исмоилов — ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдулло Аслонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Табиат ресурслари вазирлиги

  • Обиджон Қудратов — табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Жусипбек Казбеков — табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Шерзод Хабибуллаев — Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  • Эркин Мухитдинов — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Жамшид Абруев — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Раъно Турдибоева — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
  • Мирзохид Убайдуллаев — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
  • Озода Парпибаева — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Умурзаков, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари — Содиқжон Турдиев, Абдулла Турсунов ва Мухтар Мухитдинов, оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимларидан озод этилди.

Сув хўжалиги вазирлиги

  • Бахтиёр Камалов — сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Дилшоджон Хожиаҳмедов — сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Зафар Ирисбоев — Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфисизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

  • Баҳодир Юсупалиев — ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;
  • Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президент қарори билан Агзам Икрамов ва Зохиджон Зияев Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида вазирлик ва идоралар сони 28 тагача камайтирилишини маълум қилганди. Президент биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаришини айтганди. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади. Шу билан бирга, давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади.

Аввалроқ, Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаковнинг маълум қилишича, давлат органларнинг қисқартиришили ва ихчамлаштирилиши ҳисобига Ўзбекистон давлат бюджети 2,8 триллион сўм тежайди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ушбу маблағларни макталардаги болаларнинг овқатланишига йўналтириш таклифини илгари сурмоқда. Ўз навбатида Адлия вазирлиги ОАВда мамлакатда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар, хусусан, яқинда вазирлик ва идораларнинг қайта ташкил этилиши ҳамда бирлашишига оид хабарларни танқид қилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023