Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди

«Тошшаҳартрансхизмат» Тошкент шаҳрида 94-сонли автобус орқа ойналари синган ҳолда йўналишга чиққанига оид эътирозларга муносабат билдирди.

Фото: Telegram / «Ко дну»

Telegram’даги «Ко дну» канали пойтахт кўчаларида абгор ҳолатда йўналишга чиқиб, йўловчиларга хизмат кўрсатаётган автобус суратини эълон қилди. «Ойнаси йўқми? Пакет билан япамиз. Орқа ёки габарит чироқларига цингами? Ҳеч нарса қилмайди, ўтиб кетади. Юряптику…”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, «7-автобус саройи» филиали тасарруфидаги, давлат рақами 01|129 YFA бўлган, MAN русумли, 94-сонли йўналишида хизмат кўрсатувчи ушбу автобус 2018 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 346 115 километр масофани босиб ўтган.

Дастлабки маълумотга кўра, 94-сонли автобус ҳайдовчиси Ш.Ш. автобус саройи ҳудудида ўзига бириктирилган автобусни орқа ойнасини эҳтиётсизлик оқибатида синдириб олган. Шунингдек, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошгани ва автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқаргани учун навбатчи механик Ш.С. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бундан ташқари, «7-автобус саройи» бош муҳандисига ҳайфсан интизомий чораси кўрилган.

«‘Тошшаҳартрансхизматʼ АЖ томонидан ‘7-автобус саройиʼ филиали мутасадди раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда барча ишчи ходимларга навбатдан ташқари йўриқнома ўтказилиб, йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзилларига соғ-омон етказиб қўйиш энг олий мақсадимиз эканлиги юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилганлигини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Яккасарой туманида ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли ўйловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлгани, аномал совуқ Тошкентдаги автобуслар фаолиятига таъсир кўрсатгани, Тошкентда йўловчилар билан қўпол муомалада бўлган электробус ҳайдовчиси ишдан олингани тўғрисида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023