With Chery With Love лойиҳаси доирасида фан-клуб учрашуви бўлиб ўтди
AMIRSOY SKI RESORT тоғ курортида Tiggo 8 Pro ва Tiggo 8 Pro Max автомобиллари эгаларининг With Chery With Love лойиҳаси доирасида фан-клуб учрашуви бўлиб ўтди.

Саёҳатда Tiggo 8 Pro ва Tiggo 8 Pro Max автомобилларининг 25 дан ортиқ эгалари иштирок этди. Иштирокчилар AMIRSOY SKI RESORT тоғ дам олиш масканига йўл олишди. Маскан ҳудудида улар учун бой кўнгилочар дастур ташкил этилди.

Барча иштирокчилар қулай муҳитда бир-бирлари билан танишиш, ўз автомобилларини муҳокама қилиш, Tiggo 8 Pro ва Tiggo 8 Pro Max автомобилларига эгалик қилиш бўйича тажриба алмашиш имконига эга бўлишди. Иштирокчилар учун ташкил этилган кўнгилочар дастур доирасида, курорт ҳудудидаги дор йўли ва тоғ чўққиси бўйлаб сайр ташкил этилди.

Учрашув Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори — Roodell компанияси томонидан ташкил этилди. Компания вакилларининг таъкидлашича, бренди мухлислари ва компания мижозларини хурсанд қилишга қаратилган бу каби тадбирлар мунтазам равишда ташкил этиб борилади.
Реклама