«АҚШ Украинага 150 км масофадаги нишонни ишғол қиладиган ракеталарни жўнатмоқчи» — Reuters

АҚШ ҳукумати Украинага 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Унинг ичидан узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ўрин олади. Бу ҳақда Reuters агентлиги бир-биридан мустақил икки мустақил манбасига таяниб, хабар берди.

Маълумотларга кўра, Boeing ва Saab Group компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 150 километр узоқликка парвоз қила олади. GLSDB ракеталари HIMARS қурилмалари орқали ҳам учириш мумкин. Янги ёрдам пакети ҳақида шу ҳафта маълум қилиниши мумкин. Нашр манбаларининг айтишича, ёрдам ичидан қўшимча Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, юқори аниқликдаги жанговар ўқ-дорилари ва танкларга қарши Javelin ракета мажмуалари ўрин олади.

Ҳозирда Украинада HIMARS тизимлари учун ракеталар GMLRS томонидан етказиб берилмоқда, улар 80 километргача бўлган узоқликдаги нишонларни яксон қила олади. Киев бир неча бор АҚШдан 300 километргача учишга қодир ATACMS ракеталарини сўради, бироқ ҳозирга қадар уни олмаган.

Аввалроқ АҚШ президенти Украинага 31 та Abrams танкларини етказиб беришини эълон қилганди. Кейинроқ Байден Украинага жўнатилиши айтилган 31 та Abrams M1A2 танклари камида 2023 йил охирларида Киевга етказиб берилишини айтганди. Байденнинг сўзларига кўра, ушбу танклар Украина Қуролли Кучларига «очиқ майдонда яхшироқ манёвр қилишига» ёрдам беради. АҚШ президенти, шунингдек, Германияга Киев учун Leopard танкларини беришга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг таъкидлашича, бу яна бир бор Украина иттифоқчиларининг бирдамлигини ҳамда Россиянинг уларни бўлиб юборишга бўлган уриниши фойдасиз эканини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ўрталарида АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 725 миллион доллар ажратиши, Украина мудофаа вазири Германияни мамлакатга қурол етказиб беришни блоклашда айблагани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро бериши маълум қилинганди. Бир неча кун олдин эса Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 2 млрд еврогача ошириши айтилган эди. Ноябрь бошларида АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида 45 та Т-72 танкини етказиб бериши маълум бўлганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023