Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Орол денгизининг қуриган тубида чўл ўсимликларини етиштириш учун навбатдаги мавсум бошланди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати. Қайд этилишича, ўрмонзорлаштириш қуриган денгиз қисмидан зарарли туз ва чангларнинг кўтарилишига тўсқинлик қилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Орол денгизининг қуриган қисмида 1,62 миллион гектар майдонда саксовул, тамарикс ва бошқа чўл ўсимликларидан иборат ўрмон барпо этилган.

Оролқумда 2023 йил давомида яна 100 минг гектар майдонда ўрмонзорлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Мавсум очилиш маросимида фавқулодда вазиятлар вазири, Жўқорғи Кенгеси раиси, Экологик партия раиси ва бошқалар иштирок этган. Орол қуриган тубидаги кўкаламзорлаштириш ишлари президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсунхон Худайберганов томонидан мувофиқлаштирилмоқда.


Аввалроқ Владимир Норов Вашингтонда Оролбўйи минтақаси учун маблағ йиғиш хайрия тадбирида қатнашгани, ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 миллион доллар ажратиши, Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва экотуризм зонасига айлантирилиши тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2022 йил 23 февраль куни Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўргандиОрол денгизининг қуриган тубидан миллионлаб тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, катта ҳудудга тарқалар эди. Давлат раҳбари 2018 йили Мўйноққа ташрифи чоғида олимлар билан маслаҳатлашиб, у ерда шўрга чидамли ўсимликлар экиш вазифасини белгилаган эди.