Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Аввалроқ Ўзбекистонда 30 январдан бошлаб айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг фаолияти қайта тиклана бошлангани ҳақида хабар берилганди. Энергетика вазирлиги 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланишини маълум қилди.
Маълум қилинишича, аномал совуқ сабабли фаолияти вақтинчалик тўхтатиб қўйилган метан «заправка»ларининг иш фаолияти газ қувурларида босимнинг меъёрга келиши туфайли 2 февралдан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига метан газ қуйиш тақиқланди
Хусусан, республикадаги барча АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади. Шунингдек, вазирликнинг м аълум қилишича, метан «заправка»лар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ сабаб метан «заправка»лар фаолияти вақтинча чекланганди.