Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 5 киши овқатдан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳолат бўйича маълумот берди. Қайд қилинишича, «Зармитан» МФЙда 6 январь куни 52 ёшли Н.С. хонадонида яшовчи оила аъзоларидан турмуш ўртоғи — 51 ёшли Ф.С., шунингдек, 3 нафар фарзанди — 27 ёшли Д.Э., 25 ёшли Ш.Э. ва 15 ёшли Б.Э. туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига овқатдан заҳарланиш — ботулизмга гумон ташхиси билан ётқизилган.

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан беморларнинг отаси Н.С.дан сўраб-суриштирилганда 5 январь куни оила аъзолари гўштли тўғрама шўрва билан уйда қўлбола усулда тайёрланган помидор-бодринг тузламасини истеъмол қилгани аниқланган.

Беморлар туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан кўздан кечирилганда ботулизмга хос клиник белгилар кузатилган ҳамда ботулизм ташхиси қуйилган. Беморларда нафас олишдаги патологик ўзгаришлар бўлгани сабабли сунъий нафас олиш аппаратига уланиб, шифокорлар томонидан муолажалар олиб борилган.

14 январь куни 25 ёшли Ш.Э. кўрсатилган реанимацион ёрдамга қарамасдан, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги оқибатида ботулизм булбар синдроми ташхиси билан шифохонада вафот этган. 26 январь куни эса 27 ёшли Д.Э. кўрсатилган реанимацион ёрдамга қарамай, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги оқибатида ботулизм булбар синдроми асорати ташхиси билан вафот этган. 15 ёшли Б.Э.нинг аҳволи яхшилангани учун 17 январь куни реанимация бўлимидан юқумли касалликлар бўлимига ўтказилган. Бемор Ф.С.нинг аҳволи яхшиланиб, ботулизимга хос клиник белгилари қолмаган.

Шифохонадаги беморларга специфик, симптоматик ва дезинтоксикацион даво муолажалари давом эттирилмоқда. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида даволанаётган, 52 ёшли Н.С.нинг ботулизмга хос клиник белгилари қолмагани ҳамда аҳволи яхшилангани сабабли 23 январь куни қониқарли аҳволда уйига жавоб берилган.

Ҳолат бўйича касаллик қайд этилган хонадондан олинган уй шароитида тайёрланган помидор-бодринг тузламаси ҳамда беморлардан олинган биоматериаллар вилоят Санитария бошқармаси бактериология лабораториясида таҳлилдан ўтказилганда уй шароитида тайёрланган тузлама ва беморлар қусуқ массасидан ботулизм қўзғатувчиси аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим массасасининг 20 нафардан ортиқ тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани юзасидан 6 кишига айблов эълон қилингани, Тошкент вилоятидаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани юзасидан қўшимча маълумот берилгани, бош прокурор ҳолатни назоратга олгани ва заҳарланган уч нафар бола ўрта оғир аҳволда экани хабар қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023