Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариш Рустам Юсуповга юклатилди. Бу бўйича пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг 31 январь кунги фармойишида келтириб ўтилган.

Фото: Facebook / Рустам Юсупов

Рустам Юсупов шу пайтга қадар бош бошқарма бошқарувчиси нинг биринчи ўринбосари вазифасидан ишлаб келаётганди. У 1986 йил 12 ноябрда Наманган вилояти Чортоқ туманида таваллуд топган. Тошкент давлат аграр университети (2008) ва Ўзбекистон президенти қошидаги давлат бошқарув академиясини (2020) тамомлаган. 2007 йилдан 2020 йилгача Юнусобод тумани Ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритган Рустам Юсупов 2020 йил ноябрь ойида шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига ишга ўтганди.

Пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 27 январь куни Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаров «ўз хоҳишига кўра» эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Анвар Умаров ушбу лавозимда 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан бери ишлаб келаётганди. Бунгача у президент қарори билан аҳолини электр ва газ билан таъминлашдаги инқироз туфайли ишдан олинган собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Аввалроқ Бахтиёр Раҳмонов аввалроқ собиқ ҳокимнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган ва унга энг яқин одамлардан бири бўлган Музаффар Абдураҳмоновни ишдан олганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023