Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида бир қатор йўналишларда ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди. Хусусан, айрим йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар вақти қисқартирилди ёки узайтирилди. Шунингдек, янги автобус йўналиши ҳам ташкил этилди.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, 152-сонли «Чорсу савдо маркази АШБ—Молия академик лицейи» янги боғловчи автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. Унга кўра, ушбу йўналишдаги автобуслар ҳар куни соат 5:30 дан 22:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. Шунингдек, йўналишдаги жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш кунларига 5 та, шанба кунларига 4 та ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Бундан ташқари, 29-сонли йўналиш ҳаракат йўналиши қисқартирилди. Хусусан, янги харитага кўра, йўналиш «Ҳувайдо маҳалласи»дан Ҳувайдо, Ал Хоразмий, Беруний, Алишер Навоий кўчалари орқали «Чорсу савдо маркази АШБ»га қадар ташкил этилди. Иш тартиби эса соат 6:00 дан 21:30 гача, жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш кунларига 3 (+1) та, шанба ва якшанба кунларига 2 (+1) та этиб белгиланди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Шунингдек, 122-сонли «Карвон бозори бекати — Қўйлиқ деҳқон бозори» автобус йўналиши, 151-сонли «Янги Ўзбекистон боғи — Буюк Ипак йўли метроси» боғловчи автобус йўналиши, 75-сонли «Обод маҳалласи — Оқтепа майдони» оралиғида ҳаракатланувчи автобус йўналиши ҳамда 112-сонли «Қипчоқ метроси — Қўйлиқ деҳқон бозори» оралиғида ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракат йўналиши узайтирилди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Жумладан, 122-сонли «Карвон бозори бекати — Қўйлиқ деҳқон бозори» автобус йўналишининг  ҳаракати ТҲАЙдан Бектемир йўли, 4P21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали «Food City савдо мажмуаси»га қадар икки тарафлама ташкил этилди. Шунингдек, 151-сонли «Янги Ўзбекистон боғи — Буюк Ипак йўли метроси» боғловчи автобус йўналиши ҳаракати ҳам узайди. Йўналиш ҳаракати Ўқитувчи, Махтумқули кўчалари орқали Чирчиқ дарёсини кесиб ўтувчи кўприк остидан қайрилиб, «Янги Ўзбекистон боғи» бекатигача ташкил этилди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Бундан ташқари, 75-сонли «Обод маҳалласи — Оқтепа майдони» оралиғида ҳаракатланувчи автобус йўналиши ҳаракати Қирариқ, Амир Темур кўчалари орқали «Самарқанд маҳалласи»га қадар икки тарафлама ташкил этилди.

Шу билан бирга, 112-сонли «Қипчоқ метроси — Қўйлиқ деҳқон бозори» оралиғида ҳаракатланувчи автобус йўналиши ҳаракати ҳам узайтирилди. Унга кўра, йўналиш ҳаракати Янги Сергели йўли, Шокирариқ, Орият кўчалари орқали «Олчазор маҳалласи»га қадар икки тарафлама ташкил этилди. Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш ва шанба кунларига 6 (+2) та, якшанба кунларига 5 (+2) та этиб белгиланди.

Шунингдек, 39-сонли «3-метро бекати — Қўйлиқ бозори» автобус йўналиши, 142-сонли «Катта Ҳасанбой маҳалласи — Тикланиш маҳалласи» автобус йўналиши, 59-сонли «Дўстлик 2-мавзеси — Карвон бозори» автобус йўналиши ҳамда 184-сонли «Бинокор қўрғони — Сергели ярмаркаси» автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, 39-сонли «3-метро бекати — Қўйлиқ бозори» автобус йўналиши ҳаракати Фарғона йўли, Бектемир йўли, 4P21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали «Food City савдо мажмуаси»га қадар икки тарафлама ташкил этилди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Шунингдек, 142-сонли «Катта Ҳасанбой маҳалласи — Тикланиш маҳалласи» етказиб берувчи автобус йўналишининг ҳаракати  «Тикланиш маҳалласи»дан Тикланиш, Мойқўрғон, Аҳмад Дониш, Амир Темур шоҳкўчалари орқали «Шаҳристон метроси» бекатига қадар ва ортга қайрилиб ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама ташкил этилди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Бундан ташқари, 59-сонли «Дўстлик 2-мавзеси — Карвон бозори» автобус йўналиши Меҳригиё кўчасидан Қўрғонтепа, Қўрғонтепа 1-тор, Орият, 4Р21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилди. Шунингдек, 184-сонли «Бинокор қўрғони — Сергели ярмаркаси» автобус йўналиши ҳаракати «Бинокор қўрғони»дан Сангзор, Шоликор, Охунгузар кўчалари орқали «Тошлоқ маҳалласи»га қадар, «Сергели ярмаркаси»дан Янги Сергели йўли, Обиҳаёт кўчалари орқали Обиҳаёт ва Файли кўчалари кесишган чорраҳага қадар икки тарафлама ташкил этилди. Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш кунларига 5 (+1) та, шанба кунларига 4 (+1) та ва якшанба кунларига 3 (+1) та этиб белгиланди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023