Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган
Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги 2023 йил бошидан бери 1,26 миллиард долларга кўпайиб, 19,7 миллиард долларга етди. Усмонов Bloomberg миллиардерлар рўйхатининг умумий индексида 81-ўринда қайд қилинган.

Агентлик маълумотларига кўра, йил бошидан буён 29 миллиард доллар маблағ тўплаган франциялик миллиардер Бернард Арно дунё миллиардерлари рейтингини бошқариб турибди. Унинг жами бойлиги бугунги кунга келиб 191 миллиард долларни ташкил этмоқда. Tesla ҳамда SpaseX асосчиси америкалик миллиардер Илон Маск ушбу рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. Қайд этилишича, Маскнинг бойлиги йил бошидан буён 32,1 миллиард долларга ошиб, умумий ҳисобда 169 миллиард долларни ташкил этди. Кучли учликни Жефф Безос якунлаган. Унинг даромадлари йил бошидан буён 21,6 миллиард долларга ошиб, умумий ҳисобда 129 миллиард долларга етган.