«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

Ўзбекистон ўз қонуний мажбуриятларини бажариши ва маҳкум Даулетмурат Тожимуратовнинг ҳибсдаги қийноқлар бўйича суд жараёнида билдирган айбловларини текшириши керак. Бу ҳақда Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти баёнот берди.

Фото: Telegram / @Davletovuz

2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистода юз берган воқеалар бўйича очилган жиноят ишининг асосий айбланувчиси Тажимуратов 2 декабрь суд жараёнида сўроқлар вақтида Нукусдаги ИИВ биносида қийноққа солингани, уни тепишгани ва устига чиқиб сакрашганини маълум қилганди. Шу билан бирга у қўли «гўшт майдалагичдан» ўтказилганини айтган (бармоқлар орасига калит қўйилиб, айлантириш усули шундай аталади — таҳр.). Суддан кейин унинг укаси Ринат Тажимуратов ҳам «гўштмайдалагич» ҳамда айбланувчилар «тепилиб, устига чиқиб сакрашгани» ҳақида айтган.

«Қорақалпоғистон иши бўйича чиқарилган айбловлар сиёсий баёнотлар беради, аммо 21 ўлган ва кўплаб оғир яраланганлар учун ҳеч нарса бермайди. Ўзбекистон ҳукумати июль ойидаги норозиликларга жавобан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ишғол этиш учун асоссиз қурол ишлатгани бўйича ҳалигача ҳеч кимни жавобгарликка тортгани йўқ», — дейди ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича катта тадқиқотчиси Мира Ритман.

Аввалроқ Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини «одамларнинг оммавий йиғилишларини назорат қилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гранатанинг айрим турларидан фойдаланишга ёндашувни зудлик билан қайта кўриб чиқишга» чақирганди.

«‘Асосан тинч намойишларни тарқатишда’ хавфсизлик кучлари томондан кўрилган ‘эҳтиёт чоралари жиддий жароҳатлар ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ўқ отиш қуроллари ва ҳар хил турдаги гранаталарнинг асоссиз қўлланилишини’ ўз ичига олади. 1−2 июль воқеалари чоғида камида 21 киши, жумладан, 4 ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган, 270 дан ортиқ киши жароҳатланган», — дея таъкидланганди HRW.

Комиссиянинг бу ҳисоботга жавобан билдиришича, 2022 йилнинг 12 декабрь куни Бош прокуратурага сўров юборилган, масалага ойдинлик киритилган ва ўша пайтда мазкур иш юзасидан 39 нафар шахс қамоқда сақланаётгани жамоатчиликка маълум қилинган. 31 январь куни Бухоро вилояти суди биносида 1−2 июлдаги Нукус воқеаларида айбланаётган 22 нафар судланувчига нисбатан судья Елубай Абибуллаев суд ҳукмини ўқиб эшиттирди.

Даулетмурат Тажимуратов Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди. Прокурор айбланувчига 18 йил сўраган эди.

Бундан ташқари, содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,8 миллиард сўмдан ортиқ зарарнинг 256 миллион сўми қоплангани инобатга олиниб, қопланмаган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланганлардан солидар тартибда ундириш, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Даулетмурат Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни соат 14:50 да «Ел хызметинде» газетаси муҳаррири ва блогер Даулетмурат Тажимуратов Теlеgram ижтимоий тармоғининг «Маkаn.uz» канали орқали видеомурожаат йўллаб, унда фуқароларни 5 июль куни соат 17:00 да «Қорақалпоғистон Республикасининг озодлигини сўраб» Жўқорғи Кенгес биноси олдида митинг ўтказишга даъват қилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023