Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

Исроил Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Мамлакат Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкинми деган саволга жавоб берар экан Биньямин Нетаньяху бундай вариант «шубҳасиз, кўриб чиқилаётганини» айтган.

BBC рус хизматининг қайд этишича, аввалроқ Исроил Киевга фақат гуманитар ёрдам кўрсатиш билан чекланишини расман эълон қилган. Эндиликда Нетаньяху Исроил Украинага «Темир қубба» ракеталарга қарши мудофаа тизимини етказиб бериш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини алоҳида таъкидлаган. Шу билан бирга, Исроил бош вазири Россия ва Украина, шунингдек, АҚШ рози бўлса, икки мамлакат ўртасида музокаралар ўтказилишида воситачилик қилишга ҳам тайёрлигини билдирган.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Нетаняхунинг сўзларига муносабат билдириб, «қурол-яроғ етказиб беришга бўлган барча уринишлар, ҳатто ниятлар даражасида бўлса ҳам, инқирознинг кучайишига олиб келишини» айтган.

Маълумот ўрнида, Исроил уруш бошидан Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралаган, аммо Россияга қарши Ғарб санкцияларига қўшилмаган. Яқин Шарқ давлатларининг ҳукуматлари бир неча бор Киевга қуролланиш борасида ҳам ёрдам кўрсатишдан бош тортиб, фақат гуманитар ёрдамлар билан чекланган. Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилишининг рад этилишини Исроил норасмий равишда ўз хавфсизлигидан хавотирда экани билан изоҳлаган: мамлакат ҳукумати бунга жавобан Сурияни қўллаб-қувватлашни кучайтириши ва Сурия—Исроил чегарасида қўшимча кескинликни юзага келтириши мумкин деб ҳисоблайди.

«Темир қубба» тизими Исроилнинг ўзини Фаластин томонидан уюштириладиган ҳужумлардан муваффақиятли ҳимоя қилиб келади. Мамлакатда ундан 2011 йилдан бери фойдаланиб келинади.

Аввалроқ АҚШ президенти Украинага 31 та Abrams танкларини етказиб беришини эълон қилганди. Кейинроқ Байден Украинага жўнатилиши айтилган 31 та Abrams M1A2 танклари камида 2023 йил охирларида Киевга етказиб берилишини айтганди. Байденнинг сўзларига кўра, ушбу танклар Украина Қуролли Кучларига «очиқ майдонда яхшироқ манёвр қилишига» ёрдам беради. АҚШ президенти, шунингдек, Германияга Киев учун Leopard танкларини беришга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг таъкидлашича, бу яна бир бор Украина иттифоқчиларининг бирдамлигини ҳамда Россиянинг уларни бўлиб юборишга бўлган уриниши фойдасиз эканини кўрсатган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023