Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Олмаота—Самарқанд йўналишидаги авиапарвозларни тикламоқда, дея хабар берди «Uzbekistan Airports».

Маълум қилинишича, Олмаота-Самарқанд-Олмаота йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2023 йилнинг 15 март кунига белгиланган. Рейслар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта-чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, FlyArystan — Қозоғистоннинг арзон авиаташувларни амалга оширувчи компанияси бўлиб, бош қароргоҳи Олмаота шаҳрида жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган.
Аввалроқ Туркиянинг «Turkish Airlines» авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога мунтазам авиарейслар йўлга қўйиши, шунингдек, Озарбайжондан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйиши ҳақида хабар берилганди.