Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади
«Ўзгидромет» прогнозига кўра, 3 февраль куни республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи эса 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади ҳамда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши ҳамда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи эса 5-10 даража илиқ бўлади. Шунингдек, айрим жойларда 12-14 даражага илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи эса 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 1 даража совуқ 4 даража илиқ, кундузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир: Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради