«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинни етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди

«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 русумли автобензинга бўлган талаб кунлик 8 минг тоннага етаётганини, жамият тасарруфидаги UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчаларига юкламани ошганини маълум қилди.

Қайд қилинишича, ёқилғи қуйиш шохобчаларида колонкалар (одатда 2-4 та) максимал қувватларда ишлатилаётгани, бироқ оқимни бир вақтда бензин билан таъминлаш имконини бўлмагани сабаб АИ-80 бензинига сезиларли навбатлар юзага келмоқда.

Ички бозорда танқисликни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилиб, кунлик ўртача 4,6 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилмоқда. Шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,5 минг тонна. Жорий йилнинг январь ойида биржа савдоларига жами 136,5 минг тонна (ўртача биржа кунида 6 203 тонна) АИ-80 русумидаги автобензин сотиш учун жойлаштирилиб, АЁҚШлар томонидан харид қилинди. Бу кўрсаткични ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 44,6 минг тоннага кўпдир, дейилади жамият хабарида.

Шунингдек, АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилиб, масалан, 31 январь куни биржа савдоларига 5 550 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилган. Жамият томонидан яратилган захира, шунингдек ишлаб чиқарилган автобензин ҳисобидан 163,6 минг тонна (ўртача кунлик 5 276 тонна) ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,7 минг тоннага кўп автобензин етказиб берилган. 31 январь куни умумий 6 303 тонна АИ-80 бензин, Тошкент шаҳри ва вилоятига 1 466 тонна бензин етказилган. Бироқ, бугунги кундаги вужудга келаётган талабни ишлаб чиқариш қувватлари орқали тўлиқ таъминлаш имконияти чегараланган. Аввалроқ жамият Россиядан 50 минг тонна АИ-80 К5 русумидаги автобензинни импорт қилиш бўйича шартнома тузиб, 44,2 минг тонна бензин етказиб келиш ва ички бозорга сотиш чоралари кўраётгани хабар қилинганди.

UNG Petro АЁҚШларида бензинга ортиб бораётган талаб сабаб «Газпром»дан АИ-80-К5 русумли бензин харид қилинган. Шу йилнинг январида UNG Petro томонидан импорт ҳисобига қўшимча 8,4 минг тонна юқори октанли бензин етказиб берилган. Бензин танқислигига йўл қўймаслик учун «Ўзбекнефтгаз» барча чораларни кўриб, 2023 йил 1 февраль ҳолатига тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 42,1 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжудлигини маълум қилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023