Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

Россия Конституциясига мувофиқ мамлакат президенти ҳар йили Федерал йиғинга мурожаат йўллаши керак, бироқ Владимир Путин парламентга охирги марта 2021 йил апрелда мурожаат қилган. 2022 йил декабрда йил охирига қадар мурожаат ўтказилмаслиги маълум бўлган: у 2023 йилга қолдирилганди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков буни Путиннинг «иши кўплиги» билан изоҳлаган.

Январь охирида сиёсий журналист, Meduza’нинг собиқ махсус мухбири Фарида Рустамова мурожаат матни устида ишлар қайта бошланганини маълум қилган. «Санаси ҳозирча аниқ эмас. Манбаларимизда бири мурожаат 24 февраль куни (Украинага ҳужум бошланган санада) амалга оширилиши ҳақида ҳазиллашди», — деб ёзади у.

Шундан кейин «ТАСС» ва «РИА Новости» давлат ахборот агентликлари ўзларининг аноним манбаларига таяниб мурожаат ростдан ҳам февраль охирларида ўтказилиши мумкинлигини ёзди — 24 да эмас, балки 20-21 февраль кунлари. Кремль расман мурожаатнинг эҳтимолий санасини тасдиқламаган, Дмитрий Песковнинг айтишича, мурожаат матни устида ишлар «тўхтамаган».

Кремлга яқин бўлган манбага кўра, мурожаат матни аввалгидек тайёрланмоқда; Россия ҳукумати, Хавфсизлик кенгаши ва Президент Администрациясининг (ПА) сиёсий блоки унга ўз таклифларини тайёрлаяпти.

«Уруш мурожаатнинг асосини ташкил этади. Худди 2021 йилда ковид масаласи каби», — дейди ПАга яқин манбалардан бири. Тахминларга кўра, Путин ўз чиқиши давомида ‘махсус операция’ иштирокчилари давлат томонидан қанчалик қўллаб-қувватланаётганига ҳамда Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудларига «алоҳида эътибор қаратади».

Шунингдек, Путин русларнинг «бирдамлиги» ва урушни «сўзсиз қўллаб-қувватлаши» ҳақида ҳам эълон қилиши кутилмоқда (бунинг учун ишончли далил йўқ; бундан ташқари, тўғридан-тўғри қарама-қарши маълумотлар мавжуд).

Бундан ташқари, ПА сиёсий блоки ҳозирда мурожаатнинг «ташқи сиёсий тезислари» билан шуғулланяпти. Россия президенти анъанавий равишда Россиянинг «кўп қутбли дунё» ва «антиcолониал сиёсати» ҳақида гапиради.

Meduza манбаларига кўра, Путин ўз мурожаатида россияликларни «ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари» режаси ҳақида батафсил гапириб бериши мумкин. Украинадаги урушга қарамай, «Россия фуқаролари хавотирланмаслиги керак: замонавий қуроллар уларни ҳимоя қилиши лозим». Нашр манбасининг қайд этишича, фронтдаги вазият ўзгарса, мурожаат матни сезиларли даражада қисқартирилиши мумкин. «Ҳозирда Кремль вазиятни барқарор дея ҳисобламоқда. Фон яхши, муваффақиятлар бор: Соледар», — дейди манба.

Аввалроқ Путин контрразведкани хориж махсус хизматлари вакиллари фаолиятини «қаттиқ бостиришга» чақиргани, Зеленский Путин билан рингга чиқишга тайёрлигини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Путин черковлар, вокзал ва мактаблар олдида митинглар ўтказишни тақиқлаган, Владимир Путин хорижликларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат берганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023