Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариши мумкин
Ўзбекистон Бош консуллигида саудиялик тадбиркор Муҳаммад Синди билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё». Учрашув давомида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинган.

Муҳаммад Синди Ўзбекистонда тиббиёт жиҳозлари, автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш ва помидорни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларга тўғридан-тўғри сармоя киритиши мумкинлигини маълум қилди. Учрашув якунида ишларни бошлаш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга доир: Саудия Арабистони компанияси Қорақалпоғистонда 1500 МВтлик шамол электр станцияси қуради
Аввалроқ Ўзбекистон Саудия Арабистони билан божхона ишларида ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Саудия Арабистон компанияси Қорақалпоғистонда 1500 МВтлик шамол электр станцияси қуриши ҳақида маълум қилинганди.