Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланиш қандай оширилишини айтди

Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни Андижонда қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳоли ўсиши билан электр истеъмоли ҳам кундан-кунга ошмоқда. Сўнгги беш йилда юртимизда хонадонлар 1 миллион 200 мингтага кўпайган, корхоналар сони эса 260 мингтага етган. Булар электр энергиясига бўлган талабни 35 фоизга оширган. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида электрга талаб 40 фоизга кўпайган.

Давлат раҳбаринигн сўзларига кўра, бу йил жуда совуқ келган қиш кунларида республикада 3,1 миллиард киловатт/соат (водий вилоятларида 1,1 миллиард киловатт/соат) электр етишмовчилиги юзага келган. (Андижонда — 384 миллион, Наманганда — 288 миллион, Фарғонада — 441 миллион киловатт/соат). Айрим кунлари аҳолининг электрга талаби бирданига 30 фоизга ошгани, кўплаб аварияларга ҳам сабаб бўлди.

«Нима учун масъул раҳбарлар ўз ҳудудида етишмовчиликни қоплаш, ъяшил энергияъни жорий қилиш, тежамкорлик ҳақида ўйламаган?» — Президентнинг сўзларидан иқтибос келтиради ЎзА раҳбари ўринбосари Хушнуд Худойбердиев.

Президент бу ҳақдаги чора-тадбирларни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари мисолида айтиб ўтган. Йирик қуёш ва шамол станциялари лойиҳаларини тезлаштириш керак. Бу йил Поп ва Фарғона туманларида 600 Мегаваттли 2 та қуёш станцияси қурилади. Шунингдек, Янги Андижондаги 192 та кўп қаватли уйлар ва 6 та ижтимоий объектларни кафолатли иссиқлик билан таъминлаш учун 20 мегаватт қувватли кўмирда ишлайдиган когенерация лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур станция иссиқлик билан бирга йилига 80 миллион киловатт/соат электр энергия ишлаб чиқаради. Унинг 1-босқичи 2023 йил декабрда ишга тушади.

Президент, шунингдек, водий вилоятларида 160 мегаваттли қуёш панеллари ва 100 та микро ГЭСлар қурилишини айтган. 1 июлга қадар тадбиркорлар жалб қилиниб, Андижонда 41 та, Наманганда 32 та ва Фарғонада 27 та микро ГЭС қуриш бошланади. Бу ишларни жойларда тўғри ташкил этиш, масалаларни ҳал қилиш учун вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари масъул бўлади ва ҳамма ишлардан озод қилинади. Уларга республика банк раҳбарлари бириктирилади.

Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳа объектларида «қуёш энергияси»дан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилишини маълум қилган. Унга 200 миллион доллар маблағ берилади. Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ва «яшил энергия»ни бюджет корхонасига сотади. Кичик қуёш панелидан олинадиган 1 киловатт/соат электр энергия таннархи ўртача 450 сўм, бюджет ташкилотига 800 сўмга сотиш мумкин. Водийда 1 408 та йирик корхона мавжуд. Умуман, водийдаги йирик корхоналар ўзининг электр эҳтиёжини 100 фоиз ўзи таъминлашга ўтказиш вилоят ҳокимлари, Энергетика вазирлиги ва тармоқ раҳбарлари учун устувор вазифа бўлиши кераклиги таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон саноат корхоналарида қуёш панеллари ўрнатиш ва кичик станциялар қуриш учун халқаро молия ташкилотларидан 2 миллиард доллар жалб қилиш чоралари кўрилади. Эндиликда, аҳолига қуёш энергиясидан фойдаланиш учун «жозибадор тизим» яратилади.

Фарғона водийсидан бошлаб хонадонларда ишлаб чиқарилган ва тармоққа узатилган ҳар бир киловатт соат учун 1 минг сўмдан ҳисоб-китоб қилинади (ҳозир 295 сўм). Яъни фуқаро эйига ўрнатилган қуёш панели ишлаб чиқариган эҳтиёжидан ортиб қолган электрни 1 минг сўмдан давлатга сотс абўлади. Аслида ҳозир давлат аҳолига электр энергиясини 295 сўмдан сотади, лекин аҳолининг ўзидан минг сўмдан сотиб олади.

Шавкат Мирзиёев, барча ижтимоий объектлардаги 3 мингта эскирган қозонларни замонавий ускунага алмаштириш зарурлигини қайд этган. Бунда 2023 йилда давлат-хусусий шерикчилик асосида 250 миллиард сўм ажратилади. Давлат раҳбари водийда йилига 120 миллион куб метр газ сарфлаётган 170 та иссиқхона, 64 та ғишт ва оҳак корхоналарини кўмирга ўтказишни тезлаштириш кераклигини айтган. Масъуллар ишларни ҳозирдан бошлаб, 1 октябрга қадар якунлаши ҳақида топшириқ берилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 19 январь куни энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда гидроэнергетика тармоғидаги режалар тақдимоти билан танишган. Қайд этилишича, 2023 йилда 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилган. Яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар бошланади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023