Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилганилгани тўғрисида хабар берилганди. Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ушбу воқеага пойтахт Оила ва хотин-қизлар бошқармаси муносабат билдирди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходимлари ва маҳалла фаоли марҳуманинг хонадонига бориб чуқур ҳамдардлик билдирилганини маълум қилди.

«Барча ота-оналарга илтимос: ўзингиз ҳамроҳлик қилинг ва фарзандларингизни мактабга олиб бориб мактабдан олиб кетинг. Улар билан доимо алоқада бўлинг», — дейилади бошқарма хабарида.

Ўзбекистонда гендер зўравонлигига қарши лойиҳа — Nemolchi.uz асосчиси Ирина Матвиенко Газета.уз’га бошқарманинг мазкур баёноти бўйича изоҳ берди.

«Оила хотин-қизлар бошқармаси аёллар ёки ҳалок бўлган қизнинг ота-онаси ҳақида ўйлаганида бунақа ёзмаган бўларди деб ўйламан. Фожиа юз бермаслиги учун нечанчи синфгача олиб кетиш керак? Ахир аёллар ёшидан қатъий назар зўравонликка учраяптику. Қиз 12 ёшда эди. Бундай ёшда кўплаб болалар мустақил равишда мактабга, машғулотларга боради, жамоат транспортидан фойдаланади. Ишлайдиган кўплаб ота-оналарда болаларни мактабдан олиб кетишга имконият йўқлигини тушунишимиз керак. Болалар хавфсиз бўлиши учун давлат нима қилди?», — дея таъкидлайди Ирина Матвиенко.

Матвиенко жиноятчи фуқаролар томонидан ўрнатилган камералар орқали аниқланганини эслатиб ўтган.

«Атрофда бундай камералар йўқ бўлганида нима бўларди? Давлат томонидан яратилган ишловчи тизим қани? Балки, давлат ташкилотлари ота-оналар фойдасиз маслаҳатлар бермасдан, содир бўлган воқеада билвосита жабрланувчининг ўзини айбламасдан комплекс хавфсизлик тизими мавжуд эмаслигига эътибор қаратиши керакдир», — дейди у.

Аввалроқ Фарғонада бедарак йўқолган аёл мурдаси Қирғизистондан топилгани, Фарғонада ногирон қизига тегажоғлик қилган қўшнисини ўлдириб қўйган ота-бола иши судда кўриб чиқилгани, Тошкентда 6 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда эркак 17 ёшли қизнинг ортидан таъқиб қилиб, уйнинг йўлагигача кириб боргани, Тошкентда пенсионер аёлга тегажаклик қилмоқчи бўлган йигитга суд ҳукми ўқилгани, Фарғонада ота қизларига тегажоғлик қилгани маълум бўлганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023