Андижонда шифокорларнинг айби сабаб беш ёшли қиз вафот этди
Ижтимоий тармоқларда, «Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қонун олидида жавоб бериши кераклиги» номли сарлавҳада тарқалган хабарлар юзасидан Андижон вилояти прокуратураси маълумот берди.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи туман прокуратураси томонидан Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан «Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик» айби билан 2022 йилнинг 30 декабрь куни жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Балиқчи туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: «Ўлар ҳолатимда ҳам қабул қилишмади». Тошкентда ҳомиладор аёл туғуруқхонага қабул қилинмади — видео
Аввалроқ Жиззахда 2 ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамширанинг масъулиятcизлиги оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Қашқадарёда ҳомиладор аёллар шифокорлар томонидан сарсон қилинаётгани айтилган хабарга изоҳ берилганди.