«Ғарб Молдовани янги ‘анти-Россия’га айлантирмоқчи» — Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатлари Молдовани янги «анти-Россия» ролига киритишни «кўриб чиқаётгани»ни маълум қилди. Лавров Дмитрий Кисельёвга берган интервьюсида қайси давлатлар «Украина йўлидан бориши мумкин?», деган саволга жавобга шундай жавоб қайтарган.

«Ҳозирда бу ролга Молдова кўриб чиқилмоқда. Энг аввало улар НАТОга қўшилишга интилаётган президентни [Мая Сандуни] мамлакат бошига асло эркин демократик бўлмаган, ўзига хос усуллар билан қўйишга муваффақ бўлди. У Руминия фуқароси ва Руминия билан бирлашишга тайёр, умуман олгадан у деярли ҳар нарсага тайёр», — дейди Россия ТИВ раҳбари.

Молдова Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Даниел Водэ Лавровнинг баёнотини танқид қилиб, вазирнинг сўзлари «Россиянинг машҳур таҳдидли дипломатиясини бир қисми» эканини айтди.

«Россия томонига шуни эслатиб қўймоқчи эдикки, Молдова кетаётган йўл — бу Европа Иттифоқига қўшилиш йўлидир. Бу фуқароларимиз қўллаб-қувватлаётган қарор. Ва биз барча давлатлардан, жумладан, Россиядан ҳам бизнинг фуқароларимиз қарорига ҳурмат билан ёндашсалар миннатдор бўламиз. Молдова ўз келажагини танлади ва ушбу келажак — озод дунёнинг бир қисми бўлиш», — дейди у.

Молдова Европа Иттифоқига қўшилиш аризасини Россия Украинага қарши кенг кўламли босқинни бошлаганидан бир неча кун ўтиб берди. Июнда Молдова Украина билан бирга ЕИга қўшилишга номзод мақомини олган.

Россиялик сиёсатчилар ва амалдорлар, жумладан, мамлакат президенти Владимир Путин ҳам бир неча бор Украинага қарши босқинни оқлаган ва Ғарбни у ерда «анти-Россия»ни қурганликда айблаганди.

Аввалроқ Европанинг иккита давлати, Нидерландия ва Дания, Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақоми берилишига қарши чиққанди. Нидерландиянинг позицияси ҳақида ҳукумат расмийларидан бири маълум қилган. Шу билан бирга, Дания расмийларининг жўнатмасида Киев демократик институтлар барқарорлиги, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, озчиликни ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ мезонларни етарли даражада бажармаётгани келтирилган. Бу соҳаларда муваффақиятга эришиш учун Украина «қонунчилик ва институционал базани тубдан яхшилаши керак»лиги таъкидланган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023