«Киевга GLSDB етказиб берилса, Россия тактикаси ўзгариши мумкин» — экспертлар

Украинага 150 километрдан ортиқ масофага учишга қодир GLSDB ракеталари етказиб берилиши мумкинлиги сабаб Россия ҳарбийлари жанговар ҳаракатлар тактикасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги экспертларга таяниб хабар берди.

Фото: Getty Images

Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг қуролланиш ва хавфсизлик бўйича эксперти Том Караконинг ҳисоблашича, Украинага янада узоқроққа мўлжалланган қуроллар керак, аммо GLSDB’ни етказиб берилиши ҳам «ҳақиқатда муҳим қадам» бўлиб, русларни украина ҳарбийлари қандай чора кўришини «тахмин қилишга мажбур этади».

Украиналик ҳарбий эксперт Александр Мусиенконинг сўзларига кўра, ҳозирда Киев ихтиёрида мавжуд қуролланиш ёрдамида мамлакат қуролли кучлари 80 километрдан узоқроқдаги объектларга ҳужум уюштира олмайди. Бироқ GLSDB’ларнинг етказиб берилиши билан вазият ўзаради, Россия кучлари «мослашишга» ва «ҳарбий объектларини фронт чизиғидан узоқроққа кўчириш»га мажбур бўлади.

Январь ойида Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси вакили Вадим Скибицкий Россия ҳарбийлари жанг майдонида «ўз хатоларидан хулоса чиқараётгани» сабаб Киевга узоқ масофага мўлжалланган ракеталар кераклигини айтганди. Украина собиқ мудофаа вазири Андрей Загороднюк эса Reuters билан суҳбатда GLSDB’ларнинг берилиши вазиятни сезиларли даражада ўзгартириб юборади.

GLSDB’ни Boeing ва Saab Group компанияси яратган. Уни HIMARS реактив залп ўт очиш тизимларидан ҳам учириш мумкин. Бугунги кунда ушбу тизимлар учун Киевга 80 километр узоқликка учишга қодир GMLRS ракеталари етаказиб бериляпти. Аввалроқ Bloomberg GLSDB АҚШ томонидан Украинага кўрсатиладиган янги ёрдам пакетидан ўрин олишини тасдиқлаган эди. Шунингдек, Ғарб давлатлари Украина расмийларининг ташаббуси билан Киевга реактив қирувчи самолётларни етказиб бериш имкониятини муҳокама қилишни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, декабрь охирларида АҚШ Украинага 1,85 млрд долларлик янги ёрдам пакетини расман эълон қилганди. Шунингдек, январь бошларида Донецкдаги «ПТУ»га берилган ракета зарбалари оқибатида камида 63 нафар россиялик ҳалок бўлгани, АҚШ Украинага Стрйкер зирҳли транспортёрларини етказиб бериши маълум бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023