«Мароқанд нефть базаси»даги талон-тарожлик билан боғлиқ ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди

«Мароқанд нефть базаси»  собиқ раҳбарлари ва ходимлари томонидан нефть маҳсулотларининг сақланиши, истеъмолчиларга етказиб берилиши, дебитор ва кредитор қарздорликлар билан кўплаб ноўрин харажатларга йўл қўйиш ҳолатлари аниқланиб, 48 834,1 млн.сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги фош этилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати.

Нефть базанинг собиқ раҳбарияти ва мутасадди ходимлари ўзларига тегишли корхоналар ва фермер хўжаликларига жами 17 818,3 млн сўмлик нефть маҳсулотлари тўловсиз етказиб, ўзлаштиришган. Ҳисобчилари томонидан жамият ҳисоб рақамига келиб тушмаган жами 1 829,0 млн сўм сунъий равишда истеъмолчиларнинг интерактив карталарига киритилиб, нефть маҳсулотлари ўзлаштирилган. Бундан ташқари, иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан боғлиқ жами 1 066,8 млн сўмлик ортиқча тўловлар ва молиявий хато-камчиликлар аниқланган. Собиқ бош ҳисобчи 10 405,7 млн сўмлик қўшилган қиймат солиғи ортиқча тўланган.

Жамиятнинг марказий нефть маҳсулотлари омбори ва тасарруфидаги ФЁТШларда жами 564,5 млн сўмлик нефть маҳсулотлари ва 89,0 млн сўмлик асосий воситалар ва инвентарлар камомадлари аниқланган. Марказий нефть маҳсулотлари омборида ва «Зиёвуддин» филиалида сақланиб келинаётган 6 365,6 тонна нефть маҳсулотлари ГОСТ стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлган.

Темир йўл цехи, қозонхона ва автохўжаликлари томонидан 520,0 млн сўмлик нефть маҳсулотлари ҳисобдан асоссиз чиқарилган. 2022 йил 1 декабрь ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлиги 50 555,1 млн сўмни ташкил қилган. Қарздорлик бўйича мажбурий ундирув кўрилмаганли 14 173,0 млн сўми умидсиз қарзга айланган. Жамият тасарруфидаги АЁҚШда 29,0 млн сўм чакана савдо пул тушумлари ўз вақтида Жамиятнинг тегишли ҳисоб рақамларига кирим қилинмаган.

Шартномаларнинг харид қонунчилигига тўғри келиши танлов асосида ўрганилганда қиймати 268,7 млн сўмлик шартномалар давлат ҳаридлари қонунчилигига зид равишда тўғридан-тўғри тузилганлиги аниқланди. Ўрганишда жами 4 522,9 млн сўмлик пул маблағлари Жамият ҳисоб рақамига ундирилиши таъминланди.

Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ва камомадларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023