«Метан ʼзаправка’ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилади» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) беш баробар кўпроқ газ етказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади ЎзА бош директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, бир ҳафта ичида метан ёнилғи қуйиш шохобчалари кунига ҳозирги 1 миллион ўрнига 5 миллион кубометр газ олади. Умуман олганда, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун республика бўйича кунига 80 миллион куб метр газ ва 126 миллион киловатт/соат электр энергияси етказиб берилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 30 январдан бошлаб айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг фаолияти қайта тиклана бошлангани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ Энергетика вазирлиги 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланишини маълум қилди. Декабрь бошидан Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилган. Об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли шаҳрнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилди — коммунал хизматлар мавжуд газ заҳирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда «метан заправка» 2 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига етадиган газни талон-торож қилгани аниқланганди ҳамда Андижон ва Жиззахда 900 млн сўмдан ортиқ газ ҳисоблаш ускуналари талон-торож қилинганди. Шунингдек, «Мароқанд нефть базаси»нинг Булунғур ва Жомбой филиалларида 73 миллиард 775 миллион сўмлик талон-торож ва камомад аниқлангани ва Навоийда электрон ҳисоблагични ўзгартирган газ «заправка» 1,5 миллиард сўмлик зарар етказгани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023