Ўзбекистон демократия рейтингида 149-ўринни эгаллади

Британиянинг The Economist Intelligance Unit тадқиқот ташкилоти томонидан ҳар йили тузиладиган Democracy Index 2022 рейтингида Ўзбекистон 167 мамлакат ичида 149-ўринни эгаллади. 2021 йилда бу мамлакат рейтингда 150-поғонани эгаллаб турганди. Рейтинг ташкилотчилари Ўзбекистондаги демократия билан боғлиқ вазиятни 2,12 баллга баҳолаб, мамлакатни «авторитар режим»га эга давлатлар гуруҳига киритган.

Демократия беш тоифада баҳоланди:

  • сайлов жараёнининг сифати ва плюрализм — 10 баллдан 0,08 балл;
  • ҳукумат фаолияти — 1,86 балл;
  • сиёсий иштирок — 2,78 балл;
  • сиёсий маданият — 5 балл;
  • фуқаролик эркинликлари — 0,88 балл.

Ўзбекистонда 2021 ва 2020 йилларда ҳам худди шундай кўрсаткичлар қайд этилганди. Шарқий Европа минтақавий рейтингида Ўзбекистон 28 мамлакат орасида 25-ўринда. Рейтингни Беларусь, Тожикистон ва Туркманистон якунламоқда.

Минтақада ҳалигача ‘тўлиқ демократия’ мавжуд эмас: 28 мамлакатдан 16 таси ‘мукаммал демократия’ (Европа Иттифоқининг шарқий аъзо давлатлари ва ғарбий Болқон), тўртта ‘гибрид режим’ (Арманистон, Босния ва Герцеговина, Грузия ва Украина) ва саккизта ‘авторитар режим’ (Озарбайжон, Беларусь, Россия ва Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари), дейилади ҳисоботда.

Рейтингда биринчиликни бир неча йиллардан бери кетма-кет Норвегия бошқариб келмоқда (9,81 балл). Кучли бешликдан, шунингдек, Янги Зеландия (9,61), Исландия (9,52), Швеция (9,39) ва Финляндия (9,29) кирди. Рейтингни Шимолий Корея (1,08), Мьянма (0,74) ва Афғонистон (0,32) якунлади.

Маълумот учун, демократия индекси 2006 йилдан буён эълон қилиб келинади. Индекс 5 та категория асосида тузилади: сайлов жараёни ва плюрализм, ҳукуматнинг функциялари, сиёсий иштирок ҳолати, сиёсий маданият ҳамда фуқаролар эркинлиги. Мамлакатларга шу 5 категория бўйича баҳо берилади. Ушбу индексда мамлакатлар 4 турга ажратилган: тўлиқ демократия, тўлиқ бўлмаган демократия, гибрид режим ва авторитар режим. Ўртача кўрсаткичи 8 баллдан юқори мамлакатлар тўлиқ демократия деб эътироф этилади. 6 ва 8 балл оралиғи — тўлиқ бўлмаган демократия, 4–6 балл — гидрид режим ва 4 баллдан камроқ натижа кўрсатганлар авторитар режим деб топилади.

Аввалроқ Ўзбекистон паспортининг жаҳон рейтингидаги ўрни маълум бўлганди. Мамлакат фуқаролари 25 та давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин, шунингдек, 44 та давлатга келгандан сўнг виза расмийлаштириш керак бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича жаҳон рейтингида кўтарилгани тўғрисида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023