Ўзбекистон дунё бўйича ўртача кўрсаткичларга қараганда 74 фоиз кўпроқ ўғит ишлатаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 1 гектар экин майдонига ўғит сарфи деярли 254,5 килограммни ташкил этмоқда, бу эса умумжаҳон ўртача кўрсаткичларидан 74 фоиз юқори, Европа ва Марказий Осиё ўртача кўрсаткичларига қараганда эса 2,9 бараварга кўпдир.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, 2021 йилда жаҳон ўғит бозори тақчилликка дуч келган. Хусусан, 2022 йилда ўғит нархининг ўсиши сўнгги 70 йилдаги энг юқори даражага етган. Қайд этилишича, нархларга асосан халқаро таъминот занжирларининг узилиши ва газ нархининг ошиши таъсир кўрсатган. Бироқ, 2022 йилнинг иккинчи ярмида таъминот занжирлари тиклана бошланиши натижасида 2022 йил охирида Европада ўғит ишлаб чиқаришнинг тикланиши фонида нархлар барқарорлашган.

Мутахассисларнинг фикрича, экин майдонларида ўғитлардан қанчалик кўп фойдаланилмасин ҳосилдорлик ҳар доим ҳам юқори даражада бўлмайди.

«Ўғитларни қанча кўп қўлласангиз, шунча яхши ва юқори ҳосил бўладигандек туюлади. Бироқ, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ишлатиладиган азотли ўғитларнинг ўртача олганда ярмидан ками ўсимликларнинг ўсишига ҳисса қўшади, қолганлари эса фақат сув ҳавзаларини ифлослантиради», — дейди мутахассислар.

Аниқланишича, «қанчалик кўп ўғит сарфланса, шунчалик яхши ва ҳосилдорлик ҳам юқори бўлади», деган қараш сабабли сўнгги 100 йил ичида сув, тупроқ ва ҳаводаги антропоген азот бирикмаларининг миқдори икки бараварга ошган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, озиқ-овқат хавфсизлигига путур етказмаган ҳолда ўғитлардан тўғри фойдаланишни тартибга солиш зарур. Хусусан, тупроқ ва тупроқ кимёсини мунтазам мониторинг қилиш ва ўғитлардан фойдаланишни мувозанатлаш қишлоқ хўжалигининг барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш имконини беради.

Аввалроқ Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллагани, Ўзбекистон бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ айрим турдаги озиқ-овқат нархларининг кескин ўсишига олиб келгани, шунингдек, Ўзбекистонда помидор нархлари қўшни Тожикистонга нисбатан 61 фоизга қиммат эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023