Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 26,7 фоизгача ошди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистонда саноат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг энг муҳим натижалари ўрганилди.

Қайд этилишича, 2017-2022 йилларда саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,1 фоиздан 26,7 фоизга ошган. Бу даврда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўсиш 141,3 фоизни ташкил қилган. Бундай барқарор ўсиш ЯИМда саноатнинг улуши ортишига олиб келган. Ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи жадал суръатлар билан ривожланиб, ўсиш суръати ўтган давр мобайнида 147,4 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари, электр, иссиқлик ва газ таъминоти тармоғи (139,2 фоиз), шунингдек, тоғ-кон саноати (130,4 фоиз) жадал суръатларда ривожланган.

Инфографика: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

«Ўзбекистон саноатининг 83,2 фоизини ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи ташкил этади. Бу юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хом-ашёни қайта ишлаш даражасини ошириш, замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган тармоқларни ривожлантириш комплекс дастурлари ҳаётга татбиқ этилаётгани натижасидир», — дейилади хабарда.

Ўрта ва юқори технологияли тармоқлар улушининг 52,7 фоиздан 61,7 фоизга ошгани ҳам саноат таркибидаги сифат ўзгаришларидан далолат беради. Бу ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам харидоргир бўлган юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами ошган. Масалан, портландцемент ишлаб чиқариш шу даврда 1,3 баробар, қўрғошинли аккумуляторлар – 1,4 баробар, автомобиль двигателлари – 2,5 баробар, енгил автомобиллар – 2,3 баробар, совутгич ва музлатгичлар – 3,7 баробар ошган.

Аввалроқ Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Ўзбекистонда 2035 йилгача бўлган давр учун аҳоли сони прогнозларининг ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига таъсири ўрганилганди. Тадқиқот давомида 2035 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 45,6 миллион кишидан ошиши аниқланган. Шунингдек, 2035 йилгача бўлган даврда ҳар йили ўрта ҳисобда 900-950 минг гўдак дунёга келади.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023